Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 10 июнда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 865-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 1999 йил 24 декабрда ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрда тасдиқланган Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради..
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
22-2019-к/к-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
79-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2019 йил 27 май