ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2660-4]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
63-сон
Келишилган:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
2019 йил 27 май
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2019 йил 27 май
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2019 йил 27 май
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 майдаги 63-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 9 февралдаги 8-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларини тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2660, 2015 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 121-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 12 июлдаги 51-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-1, 2016 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 372-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 17 ноябрдаги 157-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-2, 2017 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 50-сон, 1236-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 60-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тушумлари тўғрисидаги ҳисоботлар, тушумлар бўйича солиштириш далолатномаларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2660-2, 2017 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 13-сон, 251-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 10/19/2660-4/3224-сон)