23.05.2019 йилдаги ПҚ-4333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисида 2010 йил 10 декабрь куни Москва шаҳрида имзоланган шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасининг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома депозитарийсига уни амалга оширилиши учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рўйхати ўзгарганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 19 майдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1532-сон қарори 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 23 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4333-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 07/19/4333/3174-сон)