Республикамизга инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш учун асос сифатида инвестициявий муҳитни яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш ва инвестиция фаолиятини самарали тартибга солиш борасида мамлакатда кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг хом ашё, инфратузилма ва меҳнат салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг мавжуд эмаслиги хорижий капитални фаол жалб қилиш жараёнларига тўсқинлик қилмоқда.
Инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши ишлаб чиқариш фаолиятига бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни жалб қилишни тақозо этади.
Потенциал инвесторларга таклиф этиш учун харажатларни қоплай оладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз учун устувор бўлган иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш орқали республика инвестиция салоҳиятини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи функциялари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) зиммасига юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилсин.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозими;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тузилмаларига — ҳоким ўринбосари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосари — туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозими киритилсин.
вилоят ҳокимликлари тузилмаларидаги (Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан ташқари) — вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари тузилмаларидаги — вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тузилмасидаги — ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидаги -ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
Вазирлик тузилмасидаги — Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиғи ҳамда туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари бошлиғи лавозимлари тугатилсин.
вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманларда (шаҳарларда) туризмни ривожлантириш борасидаги вазифалар ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича тегишли ўринбосари зиммасига юкланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 06/21/6165/0104-сон)
Вазирликнинг мазкур бандга мувофиқ бўшаётган штат бирликлари Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмаларида сақланиб қолинади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига мазкур қарорнинг 2 — 4-бандлари талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Технологик ривожланиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги «Инвестициялар бўйича эксперт маркази» унитар корхонаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
инновацион, етакчи технологиялар ва кластер ёндашувини қўллаган ҳолда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар(товарлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мамлакатнинг рақобатдаги устунлиги, саноат, инфратузилма, хом ашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, ташқи бозорларга чиқиш ва жаҳон бозорларига рақобатбардош тайёр маҳсулотларни чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ва истиқболли корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестиция ҳажмларига бўлган эҳтиёжларини акс эттирувчи, потенциал инвесторларни қизиқтириши мумкин бўлган дастлабки ҳисоб-китоблар ва бошқа маълумотларга эга бўлган аниқ лойиҳаларни ифодаловчи Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
инвестиция лойиҳаларига техник ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ уларнинг техник-иқтисодий асосланишларини маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ва инжиниринг ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш учун зарур бўлган лицензия дастурлари ва тизимларнинг маълумотлар базасини шакллантириш;
Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигига потенциал инвесторларни жалб қилиш учун инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан дастлабки техник-иқтисодий асосланишлар билан бирга киритиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази бошқарув ходимларининг чекланган сони50 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган қўшимча 33 та бошқарув ходимлари штат бирлиги ажратилсин.
Белгилансинки, мазкур қарорга мувофиқ Вазирлик ва Марказга ажратилаётган қўшимча штат бирликлари 103 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, шу жумладан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг 35 тадан, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг 33 та штат бирлиги қисқартирилиши ҳисобидан амалга оширилади.
Марказ директорини — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Марказ директори ўринбосарларини — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан амалга оширилади;
б) Марказ директори моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
в) Марказ ходимларига нисбатан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади;
г) хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари классификатори ишга қабул қилишда таълимнинг минимал даражаси ва ишчиларга касби бўйича малакавий разрядларни белгилаш қисмида Марказ учун, хорижий давлатларда олий ўқув юртларини тугатган тегишли йўналишдаги мутахассисларга нисбатан қўлланиши, истисно тариқасида, тавсиявий характерга эга бўлади;
д) Марказ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Технологик ривожланиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги «Инвестициялар бўйича эксперт маркази» унитар корхонасининг барча ҳуқуқлари,мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
е) ушбу қарор кучга киргунга қадар устав фонди (капитали)ни шакллантиришга киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Инвестициялар бўйича эксперт маркази» унитар корхонасининг кредитор ва бошқа қарздорлигини қоплашга йўналтирилган маблағлар банк харажатлари ҳисобланади;
ж) Марказ иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда Вазирликка кўмаклашади.
9. Қуйидагилар Марказ фаолияти ва унинг таъминоти харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
2019 йилда мазкур қарорни амалга ошириш борасида Марказ харажатлари, шу жумладан 3 та енгил автомобилни сотиб олиш ва таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
мазкур қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
11. Белгилансинки, Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланиш, Марказ ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республиканинг хориждаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан маълумотларни сўраб олиш;
ўз ваколати доирасида эксперт-таҳлилий ишларни олиб бориш ва инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш учун тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш орқали халқаро экспертларни, давлат ташкилотлари ва уларнинг вакилларини, маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ва инжиниринг компанияларини,шунингдек, алоҳида мутахассисларни жалб қилиш.
14. Марказ беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,зарур ҳолларда, Марказ фаолияти натижаларини баҳолаш асосида унинг бошқарув ходимлари штат бирлигини ошириш масаласини кўриб чиқсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхатида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини, зарур ҳолларда, техник-иқтисодий асосланишлар билан бирга ишлаб чиқишни таъминласин;
Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида 2019-2020 йиллар учун дастлабки ҳисоб-китобларни назарда тутадиган Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқласин;
«ЎзИнжиниринг» республика лойиҳа институти ва «ЎзЛИТИнефтегаз» АЖнинг «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» ҚК МЧЖдаги улушларини Марказга ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарорида:
тўртинчи хатбошидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Вазирлик, Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази бошқарув ходимларининг чекланган сони 1 534 нафар, шу жумладан Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари — 276 нафар этиб белгилансин»;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банднинг бешинчи хатбошидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 16-банднинг «е» кичик банди тўртинчи хатбошидаги «ва Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 2-иловада «Технологик ривожланиш агентлиги» блоки «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» блоки билан алмаштирилсин;
з) 3-илованинг рус тилидаги матнида «1217ед.» ва «226 ед.» сўзлари мос равишда «1534 ед.» ва «276 ед.» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4198-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомда:
9-банднинг саккизинчи хатбошидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Технологик ривожланиш агентлиги» сўзлари «Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.