Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 22.05.2019 йилдаги 425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини (кейинги ўринларда Ривожлантириш стратегияси деб аталади) ишлаб чиқишда Германия Федератив Республикасининг илғор тажрибасини қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий консалтинг компаниялар ва агентликларнинг амалий тажрибасини ўрганиш асосида хорижий консультантни жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилиб, Ривожлантириш стратегиясини молиялаштириш манбалари белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Германиянинг «Roland Berger GmbН» компанияси ўртасида ўтказилган музокаралар якунлари асосида Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиб, унинг асосида Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг компаниясининг хизматлари қиймати 2,6 млн еврони ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, ишлаб чиқилиши 120 кундан кўп бўлмаган муддатни ташкил қиладиган Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатиш тўғрисида Германиянинг «Roland Berger GmbН» компанияси билан шартнома тузиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишилган Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Ривожлантириш стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи агентлик ҳамда орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» давлат унитар корхонаси Германиянинг «Roland Berger GmbН» компанияси билан консалтинг хизматлар кўрсатиш шартномасини белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказсин ва тегишли хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилган шартномага мувофиқ Германиянинг «Roland Berger GmbН» компанияси хизматларига ҳақиқатдан бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йилга маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртманомаларига биноан чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
425-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 09/19/425/3169-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)