15.01.2002 йилдаги 21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ФОИЗСИЗ КРЕДИТИ ДОИРАСИДА ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ СОТИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 20 йил муддатга, шу жумладан 10 йил имтиёзли даврга 30 млн. юан миқдорида фоизсиз кредит бериш тўғрисида 2001 йил 11 апрелдаги Битимни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ХХР Ҳукуматининг фоизсиз кредити маблағларини Ўзбекистон Республикасида сертификация қилинган J-1,6 типидаги газни ҳисобга олиш приборлари етказиб беришга йўналтириш тўғрисида Айирбошлаш ноталари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси ушбу кредит бўйича қарз олувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси ХХРнинг ваколатли банки билан қарз битимини белгиланган тартибда тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Ўзкоммунхизмат» агентлиги «Бошкоммунгаз» корхонасининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ХХРнинг ваколатли банкига белгиланган тартибда кафолат беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХХРнинг ваколатли банки билан банклараро битимни имзолашга ва кредитга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича «Бошкоммунгаз» корхонаси билан агентлик битимини имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
J-1,6 типидаги газни ҳисобга олиш приборлари етказиб беришга Хитой томонидан тендер асосида аниқланган хитойлик ваколатли етказиб берувчи билан бир ой муддатда импорт контракт тузилишини ва улар кейинчалик аҳоли эҳтиёжлари учун ўрнатилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни ҳисобга олиш приборлари етказиб бериш лойиҳаси бир ой муддатда экспертизадан ўтказувчи ваколатли органлар билан келишилишини ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни ҳисобга олиш приборларига «Сувжиҳозгаз» қўшма корхонасида кафолатли сервис хизмати кўрсатиш ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ҳисобига, иловага* мувофиқ жадвалга биноан ХХР Ҳукуматининг кредити ўз вақтида қайтарилишини ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ зарур тўловлар ва воситачилик тўловлари тўланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг уй-жой фонди мазкур кредит доирасида етказиб берилган газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланишини ва ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборлари учун аҳоли томонидан маблағлар қайтарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун жавобгарлик «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Бошкоммунгаз» корхонасининг бош директорлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ХХР ваколатли банкига кафолати юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур кредит доирасида Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган газни ҳисобга олиш приборлари божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси мазкур кредит бўйича келтирилаётган газни ҳисобга олиш приборлари аҳолига сотилиши ва монтаж қилинишига нисбатан қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда аҳоли эҳтиёжлари учун газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда кредитга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш бўйича харажатларни қоплаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ХХР Ҳукуматининг фоизсиз кредити доирасида газни ҳисобга олиш приборлари етказиб бериш лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Инвестиция дастурининг аниқ мўлжалли қисмининг Ҳукумат кафолати остида чет эл инвестициялари ва кредитларини жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар бўлимига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 15 январь,

21-сон