Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 май,
416-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 34 банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2020 йилларда Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича манзилли дастурини амалга ошириш, шунингдек, Бекобод шаҳридаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 850-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8, 9 ва 11-бандлардаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 2, 9, 11, 18 ва 20-позицияларидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрда 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Хўжалик бошқаруви органлари» 8-бўлими 13-бандидаги «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 197-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «д» кичик бандининг ўн биринчи хатбошидаги ва 28-бандининг йигирма саккизинчи хатбошидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига 8-илованинг «Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» бўлими 13-бандидаги «Ўзқурилишматериаллари» АЖ» сўзлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 28 февралдаги 180-сон қарорида:
а) 1-илованинг 8-банди «л» кичик бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарорига» сўзлари «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 2-илованинг 7-банди «м» кичик бандининг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарорига» сўзлари «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)