1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятидаги мавжуд табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, сифатли цемент маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ «Gansu hengya cement Co.Ltd» (ХХР) компанияси (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) томонидан 2019 — 2021 йилларда умумий қиймати 340 млн АҚШ долларилик йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган цемент заводи (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) қурилиши назарда тутилганлиги ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Нengyuan cement» қўшма корхонаси (кейинги ўринларда «Нengyuan cement» ҚК деб аталади) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси доирасида цемент заводини қуриш учун Каттақўрғон тумани ҳудудидан 50 га ер майдони ажратилганлиги ҳамда Нуробод тумани ҳудудида жойлашган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган умумий майдони 138 га ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва инвесторнинг инвестиция лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда умумий қиймати 220 млн АҚШ долларилик йиллик 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватини 2020 йилда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда умумий қиймати 120 млн АҚШ долларилик инвестицияни ўзлаштирган ҳолда, инвестиция лойиҳасини тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш натижасида йиллик 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватини 2021 йилда ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда инвестор билан белгиланган тартибда инвестиция шартномасини тузилишини таъминласин ҳамда инвестиция шартномасида инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестициялар ҳажмини, ташкил этиладиган иш ўрни сонини, инвесторга бериладиган имтиёзлар ва преференцияларни ҳамда мазкур қарор иловасига мувофиқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасининг мўлжалланган дастлабки техник-иқтисодий параметрларини ҳисобга олган ҳолда бошқа инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасига мувофиқ мажбуриятларни инвестор томонидан бажарилишини мониторинг қилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Нengyuan cement» ҚКга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини 2019 йил 1 июлга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қурилаётган цемент заводи ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларига уланишида «Нengyuan cement» ҚКга амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инвестиция лойиҳасини давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва уни амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини белгиланган тартибда таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Нengyuan cement» ҚК инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нengyuan cement» ҚК ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар, четдан олиб келинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, транспорт воситалари приборлари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи мойлаш материаллари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензияланишида йиғимлар, давлат божлари ва тўловлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, инструментлар — мажбурий сертификатлаш тартиботидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъри участкасидан фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун тўланадиган «тижоратбоп топилма бонуси» тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари, консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Нengyuan cement» ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари давлат божи ундирилмасдан берилишини ва узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Нengyuan cement» ҚКнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 412-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасининг мўлжалланган дастлабки техник-иқтисодий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минг АҚШ доллари
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Жами (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар)
шу жумладан:
1-босқичда (2020 йил декабрь)
2-босқичда (2021 йил декабрь)
1.
Лойиҳанинг умумий қиймати
340 000,0
220 000,0
120 000,0
2.
Капитал қўйилмалар ҳажми
340 000,0
220 000,0
120 000,0
2.1.
машина ва асбоб-ускуналар
184 500,0
89 500,0
95 000,0
2.2.
қурилиш-монтаж ишлари
130 000,0
115 000,0
15 000,0
2.3.
инвестиция жараёнидаги молиявий харажатлар
13 428,6
13 428,6
—
2.4.
бошланғич айланма маблағлари
71,4
71,4
—
2.5.
бошқа харажатлар
12 000,0
2 000,0
10 000,0
3.
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати
480 минг тн М600, 480 минг тн М500 (оқ), 480 минг тн М500 (кулранг), 960 минг тн М400
240 минг тн М600, 240 минг тн М500 (оқ), 240 минг тн М500 (кулранг), 480 минг тн М400
240 минг тн М600, 240 минг тн М500 (оқ), 240 минг тн М500 (кулранг), 480 минг тн М400
4.
Кутилаётган йиллик экспорт ҳажми
136 минг тонна М600, 336 минг тонна М500 (оқ), 336 минг тонна М500 (кулранг) ва 672 минг тонна М400
68 минг тонна М600, 168 минг тонна М500 (оқ), 168 минг тонна М500 (кулранг) ва 336 минг тонна М400
68 минг тонна М600, 168 минг тонна М500 (оқ), 168 минг тонна М500 (кулранг) ва 336 минг тонна М400