08.05.2019 йилдаги ПҚ-4312-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида «Йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл хариталари»нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йиллик параметрларини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида давлат мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимовга — масъул вазирликлар ва идораларнинг Концепция ҳамда «Йўл харитаси»ни бажариш бўйича фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, «Йўл хариталари» бажарилишини мониторинг қилиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шинга — Концепция ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва тематик кўрсатувлар ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4312-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концепцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3955-сон қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, 2030 йилгача мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепция Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълимни ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мактабгача таълим тизимининг жорий ҳолати ва уни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда 7 104 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритади, улардан 5 604 таси (79 фоиз) — давлат, 63 таси — идоравий ва 1 437 таси (21 фоиз) — нодавлат муассасалардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-2018 йилларда 752 та мактабгача таълим муассасалари филиаллари негизида юридик шахс мақомига эга тўлақонли мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — 7 ёшдаги болаларнинг умумий сонидан (2,5 млн) 932 310 нафари (37,7 фоиз), шундан шаҳарларда 500 236 нафари (20,2 фоиз) ва қишлоқ жойларда 432 074 нафари (17,4 фоиз) мактабгача таълим билан қамраб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолисининг умумий сони 2019 йил 1 январь ҳолатига 32,7 млн кишини ташкил қилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, аҳолининг узоқ муддатли ўртача ўсиш суръатлари 1,7-1,8 фоизни ташкил қилади. Мактабгача ёшдаги болалар ўртасида ўлим коэффициентининг бошқа барча ёш гуруҳларига нисбатан пастлигини инобатга олганда, 3 — 7 ёшдаги болалар сонининг ўсиш суръатлари бутун аҳолининг ўсишига қараганда юқоридир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда яшовчи 3 — 7 ёшдаги 2,5 миллиондан ортиқ болаларнинг 67,8 фоизи Самарқанд (12,1 фоиз), Фарғона (10,8 фоиз), Қашқадарё (10,5 фоиз), Андижон (9,3 фоиз), Сурхондарё (8,5 фоиз), Наманган (8,4 фоиз) ва Тошкент (8,2 фоиз) вилоятларида истиқомат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистон Республикасида 700 мингдан ортиқ бола туғилади, бу эса мактабгача таълим муассасаларига тушадиган юкни оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, мактабгача таълим муассасаларига тушадиган умумий ортиқча юк республика бўйича 12 фоизни ташкил қилса, унинг энг юқори даражаси Қорақалпоғистон Республикасида (21 фоиз), Жиззах (35 фоиз) ва Бухоро (21 фоиз) вилоятларида, энг паст даражаси эса Сурхондарё (9 фоиз) ва Фарғона (9 фоиз) вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳрида (6 фоиз) кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман, мамлакат бўйича 3 — 7 ёшдаги ҳар 100 нафар болага мактабгача таълим муассасаларида 28,1 та жой тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдга қисқарган. Бундай қисқариш кўпроқ Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари каби туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда кузатилди. Бугунги кунда Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасаларининг 55 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳрига (14,8 фоиз), Фарғона (12,6 фоиз), Тошкент (9,8 фоиз), Наманган (9 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларига тўғри келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини муваффақиятли юритишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, улар қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болаларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш учун мактабгача таълим муассасалари сонининг етарли эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда мактабгача таълимнинг паст даражада ривожланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолати лозим даражада эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларининг малакали педагог кадрлар билан жамланмаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимида бошқарув кадрларининг танқислиги ва улар малакасининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарнинг бола шахсининг шаклланишида мактабгача таълимнинг ижобий жиҳатлари ва фойдаси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ўқув-методик материаллар ва кўргазмали қуролларнинг етишмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида эҳтиёжли болалар учун мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг техник жиҳозланиши ва услубий таъминоти даражасининг пастлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва тиббиёт ходимларининг малакаси замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Концепциянинг мақсади бола ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларини ривожлантиришни таъминловчи муҳим манба бўлган сифатли мактабгача таълимдан фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш, ундан тенг фойдаланиши имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимига ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғлом ва баланслаштирилган озиқ-овқат, сифатли тиббий парвариш билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§1. Мактабгача таълим соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий базада ўз аксини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим соҳаси кўплаб қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига қарамай, мактабгача таълим хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан, Концепцияни амалга ошириш доирасида мактабгача таълим соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишга қўйиладиган амалдаги давлат талабларини қайта кўриб чиқиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача таълимнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида шакллантирилиши лозим бўлган билимлар, кўникмалар ва маҳоратларга қўйиладиган талабларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни парваришлаш, уларга қараш, соғлиғини сақлаш ва яхшилаш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини моддий ресурслар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш нормативларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълимнинг муқобил шакллари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) мактабгача таълим муассасаларининг намунавий уставларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) касалликларнинг профилактикаси ва диагностикаси тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро ўзаро ҳамкорлик механизмлари орқали болаларни психологик-тиббий-педагогик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мактабгача таълимни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган халқаро меъёрлар ва стандартларни имплементация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) мактабгача таълим муассасаларида инновацион педагогик фаолиятни ва уни молиявий қўллаб-қувватлашни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§2. Мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитларни яратиш мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг мавжуд тартибини қайта кўриб чиқишни ҳамда мактабгача таълим хизматларини кўрсатишнинг замонавий усулларини жорий этишни талаб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш болаларнинг ривожланганлиги даражасини ва уларнинг умумий бошланғич таълимга тайёрлигини, шунингдек, уларнинг ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, жисмоний ва ижодий ривожланишини баҳолаш асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда болаларда Ватанга муҳаббат ҳиссини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мактабгача таълим муассасалари фаолиятини, шунингдек, боланинг ривожланиши ва унинг умумий бошланғич таълимга тайёрлигини комплекс баҳолашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик, дидактик материаллар ва бадиий адабиётларни танлаб олишни ва экспертизасини ишлаб чиқилган тартибга мувофиқ ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълимнинг муқобил шакллари учун янги ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «Илк қадам» давлат ўқув дастурини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тарбияланувчиларнинг якка тартибдаги иш дафтарлари, карточкалар, тарқатма ва саноқ материаллари мазмуни ва дизайнини ўрнатилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ривожланишида жисмоний ёки руҳий бузилишлари бўлган болалар таълимининг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш, инклюзив таълим, энг янги реабилитация ва абилитация усулларини кенг жорий этиш, уларнинг изчил ижтимоийлашуви ва умумий мактабгача таълим умумий тизими интеграциялашувига кўмаклашадиган мослаштирилган дастурлар ва якка тартибдаги таълим йўналишларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) мактабгача таълимда фанларни ривожлантирувчи муҳитнинг инновацион технологиялари ва модулларини ишлаб чиқиш, мактабгача ва умумий бошланғич таълим изчиллигининг мазмун ва процессуал компонентларини оптималлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) машғулотлар давомийлигининг энг мақбул вақтини ва уларнинг кетма-кетлигини аниқлаш мақсадида ўқув режалари ва таълим дастурларини оптималлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) болаларни соғлом турмуш тарзини юритишга ўргатиш, гимнастика ва фаол ўйинлар бўйича машғулотлар ўтказиш орқали тарбияланувчиларда жисмоний тарбия машғулотлари ва спортга қизиқиш уйғотишни шакллантириш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) мактабгача ёшдаги болаларнинг бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия ҳамда таълим даражасини ошириш, эрта ёшдан бошлаб STEAM ўқитиш асосларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) боланинг келгусида ўзини ўзи муваффақиятни намоён қилиши учун асос сифатида ижтимоий-эмоционал кўникмаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) мактабгача таълим муассасаларига қатнамайдиган болалар учун таълим хизматлари турлари: пуллик таълим хизматлари, қисқа муддатли гуруҳлар ва бошқаларни кенгайтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§3. Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш, ундан тенг фойдаланиши имкониятларини таъминлаш, соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш бўйича вазифаларни ҳал этиш биринчи навбатда мактабгача таълим муассасалари қувватларини оширишни тақозо этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим тизимини молиялаштиришнинг ҳозирги ҳажми, туғилишнинг ўсиши динамикаси сақланиб қолаётган бир пайтда, мактабгача ёшдаги болаларнинг қамровини мавжуд даражада сақлаб туришни таъминлаб беради, аммо унинг ўсишига ёрдам бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларининг чекланганлигини эътиборга олиб, нодавлат сектор мактабгача таълим муассасалари сони ўсишининг ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиши, давлат-хусусий шерикчилиги эса хусусий тадбиркорлик субъектларини мактабгача таълим тизимига жалб этишнинг асосий механизмига айланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимнинг ҳаммабоплигини, шу жумладан республиканинг олис туманларида ҳамда мактабгача таълимнинг стандарт шаклларини кенгайтириш қийин бўлган жойларда таъминлаш янги муқобил шаклларни жорий этиш ҳисобига ҳам амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилишини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ва бошқа манбалардан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан янги давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мактабгача таълим соҳасида қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусий секторни мактабгача таълим муассасаларининг қувватларини оширишга янада рағбатлантириш ва манфаатдорлигини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини, жумладан унинг қуйидаги шаклларини янада ривожлантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун ер участкаларини ёки мавжуд давлат таълим муассасалари биноларини бепул асосида бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали турар жой бинолари қурувчилари учун давлат буюртмасини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мактабгача таълим муассасаларини хусусий шерикка ишончли бошқарувга бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концессия асосида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилишда услубий қўллаб-қувватлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган бинолари негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ҳамма жойда болаларни умумий бошланғич таълимга бепул мажбурий бир йиллик тайёрлашнинг ягона тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) мактабгача таълимнинг мослашувчан иш жадвали ҳамда ривожлантирувчи, тузатувчи хизматлар ва тадбирларнинг кенг кўламини ўз ичига олган қуйидаги муқобил шаклларини жорий этиш ва ривожлантириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар хил ёшдаги болалар учун қисқа муддатли мактабгача таълим гуруҳлари — «Плей-гуруҳлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болаларга уйига бориб мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш дастури — «Нome visits»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасалари корпоратив гуруҳлари ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) енгил қурилиш конструкциялари ва замонавий энергия самарадор материаллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқ қуриладиган мактабгача таълим муассасаларининг янги бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқиш (шу жумладан ривожланишида жисмоний ва руҳий бузилишлари бўлган болалар учун тўсиқсиз муҳит элементларини ҳисобга олган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва самарали ташкил қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, қурилаётган тураржой комплекслари ва бошқа объектларни керакли ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) республиканинг барча мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тармоғи, электр энергияси ва табиий газ билан, шу жумладан замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш йўли билан босқичма-босқич таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) таълим хизматларини кўрсатишнинг вариативлиги ҳисобига ривожланишида жисмоний ёки руҳий бузилишлари бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) мактабгача таълимнинг бола шахсини шакллантиришдаги роли ва муҳимлиги ҳақида тушунтириш тадбирларини олиб бориш, ушбу фаолиятга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва ота-оналарни фаол жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§4. Мактабгача таълим тизимига илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимни янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги вақтларда ушбу йўналишда Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимини (EMIS), шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан таълим-тарбия жараёнига замонавий илғор ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши таъминланмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мактабгача таълимнинг ҳозирги ҳолати телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантиришни, мактабгача таълим муассасаларининг кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминлашни, маънавий етук ёш авлодни тарбиялашнинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини ва усулларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим соҳасида инновацион жараёнларни ривожлантириш ва жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилиши назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Вазирлик ахборот хавфсизлигининг муносиб даражасини таъминлаш, ягона ахборот майдонини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва жорий этиш мақсадида хорижий мамлакатларга ўқув сафарларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълим соҳасида дастурий воситалар, ахборот маълумотлар базалари, мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни мактабгача таълим муассасалари фаолиятида қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимини (EMIS) янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, маълумотларни киритиш ва тезкор алмашиш учун мобил иловаларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш, рақамли таълим ресурслари, уйдан туриб масофали таълим бериш ва ота-оналар билимини ошириш технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор илмий ишланмалар ва технологияларни мактабгача таълим муассасалари фаолиятига интеграция қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) инновация лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молиявий институтлар ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) мактабгача таълим тизими ходимларининг инновацион ахборот-коммуникация ва педагогика технологиялари соҳасидаги билимлари ва малакасини ошириш, инновацион таълим муҳитини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) биринчи босқичда ҳар бир туман таянч мактабгача таълим муассасасини, кейинчалик эса республиканинг ҳар бир мактабгача таълим муассасасини Интернет тармоғига чиқадиган персонал компьютерлар билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§5. Мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мактабгача таълимни бошқариш тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий бошқарув шаклларини жорий этиш мақсадида давлат мактабгача таълим муассасаларида Кузатув кенгашлари ташкил этилди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, мактабгача таълим тизими ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини ҳамда Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришдан иборат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг учта туманида ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида синов режимида жон бошига норматив молиялаштириш жорий этилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мактабгача таълимни бошқариш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади, улар қаторида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мактабгача таълим тизимида давлат талабларининг мониторинги ва уларга риоя этилишининг самарали механизмларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш, жамият ва бизнес билан ўзаро ҳамкорликда ортиқча маъмурий оворагарчиликларга барҳам бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Вазирликнинг бошқарув жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил қилишнинг замонавий инновацион усулларини, сифат менежменти тизимларини, аниқ натижаларга эришишга қаратилган мақсадли индикаторларни, ходимларни танлаб олиш, мотивация қилиш, ривожлантириш ва баҳолаш усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни, жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мактабгача таълим муассасаларининг турлари, шакллари ва ихтисослаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун республика бўйича мактабгача таълимни жон бошига норматив молиялаштиришни изчил жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мактабгача таълим соҳасида бюджетдан молиялаштиришни бошқаришдаги янги ёндашув сифатида, мактабгача таълим муассасалари хизматларига давлат буюртмасини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) давлат мактабгача таълим муассасаларининг ишлашдан мақсадларини ҳамда товарлар ва хизматларни табиий кўринишда истеъмол қилишнинг оқилона меъёрларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиялаштиришнинг янги нормативларини ишлаб чиқиш ҳисобига мактабгача таълим хизматларидан кенг аҳоли қатламлари фойдаланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) молиявий назорат, мактабгача таълим муассасалари томонидан бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) мактабгача таълим тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш, улар иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§6. Мактабгача таълим тизимига ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сифатли мактабгача таълимни бериш асосларидан бири бошқарув ва педагог кадрларни тайёрлаш даражаси ва уларнинг профессионализми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар бажарилди. Чунончи, «Мактабгача таълим» бакалавриат таълими йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари оширилди, мазкур йўналишда ўқиш муддати уч йилгача қисқартирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув-методик маркази негизида Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилди ва унга мактабгача таълим тизими ходимларида замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш вазифаси юклатилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мактабгача таълим соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизимини таҳлил қилиш қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарурлигидан далолат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) халқаро талабларга жавоб берадиган ягона кўп даражали узлуксиз таълим тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) таълим ва амалиётни интеграциялаштирган ҳолда халқаро таълим стандартлари, ўқув-методик режа ва дастурлар, интерактив ва муаммоли-вазиятли ўқитиш усуллари ва тренинглари, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълим тизими ходимларига қўйиладиган малака талабларини янада такомиллаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ҳамда педагог ходимларнинг касбий стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан мактабгача таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш учун, шу жумладан мамлакат ҳудудларида, таълим муассасалари сонини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мактабгача таълим тизими ходимларининг хориждаги етакчи университетларда, илмий марказларда ва бошқа таълим ташкилотларида стажировка ўташини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Вазирликнинг педагогика коллежлари фаолиятини ташкил қилиш, уларни малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш, мактабгача таълим соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасида уларнинг филиалларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) тажриба алмашиш, таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини энг юқори профессионал даражада бажара оладиган, юқори интеллектуал қобилият ва ахлоқий хислатларга, чуқур касбий билимларга эга энг малакали ходимларни саралаб олишда рақобат муҳитини таъминлайдиган кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг янги механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига зарурий касбий компетенциялар рўйхатини ўз ичига олган талабларни белгилаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) стратегик бошқарув, молиявий ва НR-менежмент асосларини мажбурий жорий этган ҳолда, мактабгача таълим тизимида бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§7. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғлом ва баланслаштирилган озиқ-овқат, сифатли тиббий парвариш билан таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаларининг асосий вазифаларидан бири болаларнинг соғлом овқатланишини, улар соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш хизматлари билан таъминлаш, шунингдек, тарбияланувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шароитлар яратишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишни таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал қилиш учун давлат мактабгача таълим муассасаларида бундай хизматларни кўрсатиш қисман аутсорсинг шартлари асосида тадбиркорлик субъектларига берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мактабгача таълим тизимидаги тиббиёт ходимларининг малакасини тизимли ошириш бўйича чора-тадбирлар фаол қўлланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, соғлом авлодни тарбиялаш вазифаларини самарали ҳал қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мактабгача таълим муассасаларини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва етказиб берувчиларнинг нарх сиёсатига амал қилишини назорат қилишнинг шаффоф марказлаштирилган тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тайёр таомларни тайёрлаш ва мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш учун ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналарини, жумладан аутсорсинг асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматлари билан мактабгача таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) болаларнинг мактабгача таълим муассасаларидаги таъминоти учун муносиб, жумладан, тўлақонли, тўғри, баланслаштирилган, соғлом овқатланиш, асосланган тиббий кўрсатмаларда белгиланган ҳажм ва тезликдаги, кўнгилочар машғулотлар ва билим олиш элементлари мавжуд фаол ўйинлар ва машқлардан иборат шароитларни яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепцияни амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча болаларга сифатли мактабгача таълим олиш учун бир хил имкониятларни таъминловчи мактабгача таълимнинг самарали инновацион тизимининг шаклланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимни инсоннинг бутун ҳаёти давомидаги узлуксиз таълимнинг биринчи босқичи сифатида белгилаш, болани шахс сифатида жисмоний, интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашда унинг роли оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларининг намуна ва турлари хилма-хиллиги асосида мактабгача таълим тизимида институционал ўзгаришлар амалга оширилиши, мазкур соҳада соғлом рақобат муҳитининг яратилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий энергия ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш асосида мактабгача таълим муассасаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг кенгайтирилиши, уларнинг ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси, ўқув ускуналари билан жиҳозланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим соҳасига хусусий секторнинг жалб қилиниши, унинг ижтимоий жавобгарлиги оширилиши, молиялаштириш манбаларининг кенгайтирилиши ва мактабгача таълим хизматлари турларининг кўпайиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим тизимини молиялаштиришнинг кўпайтирилиши, мактабгача таълим хизматларини кўрсатишда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигининг оширилиши, педагог ходимлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлашнинг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим сифатини бошқаришнинг ижтимоий-давлат тизими жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ёшли болаларнинг мажбурий бир йиллик бепул умумий бошланғич таълимга тайёрлаш билан тўлиқ қамраб олинишининг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 — 7 ёшгача болаларнинг 80,8 фоизини мактабгача таълим билан қамраб олинишининг таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим муассасаларида педагог ходимлар сони 247,7 мингтагача етказилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Концепциянинг амалга оширилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Концепциянинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, умумий мувофиқлаштириш, республикада мактабгача таълимнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Концепцияни амалга ошириш мониторинги иловага мувофиқ Концепцияда кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш бўйича ваколатли органлар фаолиятини баҳолаш индикаторлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концепцияда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли ижро этиш бўйича ваколатли органларнинг фаолиятини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индикаторлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич

Ахборот манбалари

Кесими

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 3 — 7 ёшдаги болалар

1.

Мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда — МТМ) сони

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

2.

Уларнинг умумий сонида нодавлат МТМ улуши

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

3.

Амалдаги оилавий МТМлар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

4.

МТМга қатнайдиган болалар сони

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

5.

Тарбияланувчилар умумий сонида нодавлат МТМга қатнайдиган болалар улуши

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

6.

Оилавий нодавлат МТМга қатнайдиган болалар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар ва туманлар бўйича

7.

Тарбияланувчилар умумий сонида оилавий нодавлат МТМга қатнайдиган болалар улуши

МТВ маълумотлари

Вилоятлар ва туманлар бўйича

8.

МТМдаги жойлар сони

3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойлар бўйича алоҳида ҳисобга олинадиган МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

9.

Уларнинг умумий сонида нодавлат МТМдаги жойларнинг улуши

3-4 ёш ва 5-6 ёшли болалар учун жойларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

10.

3-4 ёш ва 5-6 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиниши (МТМга қатновчи болалар сонининг шу ёшдаги болаларнинг доимий аҳоли таркибидаги умумий сонига фоизли нисбати)

МТВ ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
(демографик статистика)

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Кадрлар салоҳияти кўрсаткичлари

11.

МТМ педагог ходимлари сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

12.

Олий маълумотли педагог ходимлар улуши

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва МТВ маълумотлари

МТМ, туманлар ва шаҳарлар бўйича

13.

Сўнгги 5 йил ичида малакасини оширган МТМ педагог ходимлари улуши

МТВ маълумотлари

МТМ, туманлар ва шаҳарлар бўйича

14.

Давлат МТМ педагог ходимлари ўртача иш ҳақининг мамлакат бўйича ўртача иш ҳақига нисбати

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва МТВ маълумотлари

Вилоятлар бўйича

15.

5-6 ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳлари билан ишлайдиган битта педагогга тўғри келадиган 5-6 ёшдаги тарбияланувчилар сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

16.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг сони

МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

17.

МТМдаги бўш иш ўринлари сони

МТМ маълумотлари

Туманлар ва шаҳарлар бўйича

Болаларнинг ривожланиши ва уларнинг умумий бошланғич таълимга тайёрлиги даражаси кўрсаткичлари

18.

МТМни битирган ҳамда Ўзбекистон Республикаси эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига Давлат талабларида ҳамда «Илк қадам» Давлат ўқув дастурида назарда тутилган мактабга тайёрликнинг энг паст даражасидан ҳам паст ривожланиш кўрсаткичларига эга 6-7 ёшдаги болаларнинг улуши

Ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича МТМ тарбияланувчилари ҳақида маълумотлар натижаларини тўплаш

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

19.

Биринчи йиллик аттестация якунларига кўра қониқарсиз баҳо олган умумий бошланғич таълим муассасалари ўқувчиларининг улуши

ХТВ ва МТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари

20.

Мактабга чиққанда ривожланишидаги оқсоқликлар ёки сурункали касалликлар биринчи марта аниқланган болалар сони

ССВ ва ХТВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

21.

Тиббий кўрсатмаларга кўра тиббий хизмат кўрсатилаётган ва парваришланаётган махсус эҳтиёжли МТМ тарбияланувчилари улуши

МТВ ва Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

22.

Ўқув йили давомида камида бир марта педиатрнинг профилактик кўригидан ўтган МТМ тарбияланувчилари сони

МТВ ва ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

23.

МТМда бўлган пайтда болаларнинг юқумли касалликларни юқтириши ҳоллари сони

ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

24.

МТМда бўлган пайтда болаларнинг овқатдан заҳарланиши ва жароҳат олиши ҳоллари сони

ССВ маълумотлари

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Мактабгача таълим муассасалари ҳолатини ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш.

1. 2019 йилда мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурни амалга ошириш чораларини кўриш.

2. Амалдаги мактабгача таълим муассасалари объектлари ҳолатини ўрганиш ва уларни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжаллаган Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил давомида



2019 йил
1 октябргача

МТВ (А. Шин),

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(С. Умурзаков),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини, улар негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида хатловдан ўтказиш.

1. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларини хатловдан ўтказиш учун ишчи гуруҳларини ташкил қилиш, уларнинг ҳолатини ва уларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар ҳажмини аниқлаш.

2. Бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган биноларининг маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июнгача



2019 йил
1 сентябргача

МТВ (А. Шин),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очишдан манфаатдор шахсларга ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш.

2. Хусусий тадбиркорлик субъектларини уларга зарур рухсат берувчи ҳужжатларни олишга кўмаклашиш ҳамда услубий ва амалий ёрдам бериш йўли билан мактабгача таълим тизимига кенг жалб қилиш.

3. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

2019 йил давомида

МТВ (А. Шин),

ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов),
ССП
(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш чораларини кўриш.

1. Давлат органлари ва идоралари томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган, аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, илгари давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун ажратилган бўш ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2. Аввал фаолият юритган мактабгача таълим муассасалари биноларини, шунингдек, бўш ер участкаларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги юритувига бериш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил
1 июлгача


2019 йил
1 августгача

МТВ (А. Шин),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ҳайдаров),

манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги мониторингини ўтказиш.

2. Мониторинг натижаларини умумлаштириш ҳамда улар асосида давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни янада самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Мактабгача таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликнинг янги моделларини амалиётда жорий этиш.

2019 йил
1 октябргача

2019 йил
1 ноябргача

2019 йил давомида

МТВ (А. Шин),

ДХШ ни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов),

ССП
(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Жамоатчиликни мактабгача таълим муассасаларини бошқариш фаолиятига янада кенг жалб қилиш.

1. Жамоатчиликнинг мактабгача таълим муассасаларининг таълим ва бошқа фаолиятида иштирок этиши учун шароитлар яратиш.

2. Педагоглар, ота-оналар ва болалар ўртасида ўзаро ишонч муносабатларини шакллантириш чораларини кўриш.

3. Мактабгача таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари тўғрисидаги ахборотни мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.

4. Ота-оналар, кузатув кенгашлари ва мактабгача таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мобиль иловалар (чат ботлар)ни ташкил этиш.

2019 йил давомида


2019 йил давомида


2019 йил 1 июнгача

2019 йил
1 декабргача

МТВ
(А. Шин),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов)

7.

«Илк қадам» Давлат таълим дастурини кенг жорий этиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Илк қадам» Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича тренинглар ўтказиш йўли билан миллий мутахассис-мураббийларни тайёрлаш.

2. Республиканинг барча вилоятларида миллий мутахассис-мураббийлар томонидан «Илк қадам» Давлат таълим дастурини жорий этиш бўйича каскад тренингларни ўтказиш.

2019 йил
20 майгача


2019 йил
1 июлгача

МТВ
(А. Шин),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Болаларни бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия асосларига ўргатиш.

1. Мактабгача таълим муассасаларининг мусиқа ходимлари малакасини ошириш.

2. Мактабгача ёшдаги болаларни давлат талабларига мувофиқ мусиқий тарбиялаш ва таълим бериш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

9.

Мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва дидактик материаллар ҳамда кўргазмали қуроллар билан таъминлаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётларни ишлаб чиқиш учун муаллифлар, рассомлар ва нашриётларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва танлаб олиш.

2. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуроллар макетларини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-методик, дидактик материаллар ва кўргазмали қуролларни кўпайтириш ва республиканинг мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш.

2019 йил
1 июнгача

2019 йил
1 августгача

2019 йил
1 декабргача

МТВ
(А. Шин),

Молия вазирлиги
(Ж.
Қўчқоров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)

10.

Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш.

1. Мактабгача таълим муассасалари томонидан кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш.

2. Қўшимча пуллик хизматларни кўрсатиш сифати устидан доимий мониторингни амалга ошириш.

3. Қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлардан, жумладан, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ва ходимларини моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун самарали фойдаланилишини таъминлаш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин)

11.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Мактабгача таълим тизимига олий маълумотли педагог кадрларни жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўриш.

2. Педагог бўлмаган олий маълумотли кадрларни олти ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курсларида қайта тайёрлаш.

3. Олий таълим муассасаларига «Мактабгача таълим» бакалавриат йўналиши бўйича махсус сиртқи ва кечки таълим йўналишларига қабул қилиш квоталарини ошириш.

2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)

12.

Давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг тўлақонли, оқилона, баланслаштирилган ва соғлом овқатланишини таъминлаш.

1. Тадбиркорлик субъектларини сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёр таомларни тайёрлаш ва мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш тизимига янада кенг жалб қилиш имкониятларини ўрганиш.

2. Соғлом овқатланишни ташкил қилишга оид санитария қоидалари ва меъёрларини қайта кўриб чиқиш.

3. Мактабгача таълим муассасалари учун таомномаларнинг янги тахминий намуналарини ишлаб чиқиш.

4. Мактабгача таълим муассасалари озиқ-овқат блоклари моддий-техника базасини янгилаш.

5. Мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишни кучайтириш.

2019 йил
1 июнгача


2019 йил
1 августгача

2019 йил
1 сентябргача

2019 йил давомида


2019 йил давомида

МТВ
(А. Шин),

ССВ
(А. Шодмонов)
,

Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

13.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.

1. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.

2. Мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг стандартлари ва компетенцияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Мактабгача таълим муассасаларининг тиббий хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

4. Мактабгача таълим муассасаларини сифатли дори воситалари ва тиббий мақсаддаги буюмлар билан таъминлаш.

2019 йил давомида


2019 йил

1 сентябргача


2019 йил давомида

ССВ
(А. Шодмонов),

МТВ
(А. Шин)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 07/19/4312/3106-сон; 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 04.10.2024 й., 06/24/152/0773-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)