10.04.2019 йилдаги ПҚ-4276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-5706-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари зиммасига «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар сақлаб қолинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 молия йилида Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институти учун кўзда тутилган молиялаштириш, шаҳодатланган ходимларга пул таъминотини тўлаб бериш, махсус унвонга эга бўлмаган шахслар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тартиби ва ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимлари учун мазкур қарор кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган уй-жой фондининг яшаш хоналаридан фойдаланиш бўйича мавжуд бўлган ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 йил 1 январдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ягона ташкилий-штат тузилмаси жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтидан ўтказилган шаҳодатланган ходимлар учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларига назарда тутилган шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ ва пул таъминоти тартиби ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг махсус унвонлари бўйича ойлик маош миқдори, кийим-кечак билан таъминлаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш меъёрлари ва тартиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида назарда тутилган барча ижтимоий имтиёзлар ва пенсия кафолатлари сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал ёнғин бўлинмаларининг ишчи-хизматчилари қутқарувчи мақомига эга бўлганидан сўнг, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби кўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 январдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун назарда тутилган ҳарбий унвонлар бўйича ойлик маоши миқдори, кийим-кечак ва тиббий таъминот тартиби ҳамда бошқа таъминот меъёрлари, хизмат даврини ҳисоблаш, ижтимоий имтиёзларни ва пенсия кафолатларини кўллаш жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг шаҳодатланган ходимларига пенсия ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат даврига олдинги хизмат жойи бўйича хизмат даври, шунингдек, махсус офицер унвонлари берилган ҳолда ички ишлар органларига хизматга қабул қилинган офицерлар таркиби учун уларнинг олий таълим муассасаларида кундузги шаклида ўқиган бир ой ўқиш даври бир ой хизмат даврига тенглаштирилган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва тузилмаларининг, шартномалар тузиш асосида ташкил этиладиган бўлинмалардан ташқари, молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкилотлар билан тузган шартномалари асосида ташкил этилган бўлинмалари мазкур ташкилотлар маблағлари ҳисобидан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилаётган ҳамда янгидан ташкил этилган тузилмалар ёнғин хавфсизлиги ва ушбу соҳадаги айрим фаолият турларини лицензиялаш масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига қадар амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда янги ташкил этилаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва тузилмаларининг хусусият ва мақсадларини инобатга олган ҳолда тўлақонли фаолиятини таъминлаш юзасидан уларни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика вазирлик ва идоралари бўйсунувидаги объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмалари билан шартнома асосида фаолият кўрсатаётган ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг тўлақонли фаолиятини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни профилактика қилиш ва бартараф этиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, шу жумладан Ягона навбатчи-диспетчерлик хизматини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январь ҳолатига кўра берилаётган тузилмаларнинг балансидаги бино, иншоотлар ва уларга туташ ҳудудларни, махсус ва бошқа моддий воситаларни, мулкларни, махсус ва автомобиль техникаларини, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма ва Ёнғин хавфсизлиги институти ходимларига бириктирилган ихтисослаштирилган уй-жой фондининг яшаш хоналарини, қурол-яроқ ва ўқ-дориларни, сафарбарлик захираси омборларини оператив бошқарув асосида беғараз топшириш-қабул қилишни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқа таркибий тузилмаларига берилишига йўл қўймаган ҳолда, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма ва Ёнғин хавфсизлиги институтининг бинолари, иншоотлари, махсус ва автомобиль техникалари, ускуналари, асбоб-анжомлари ва бошқа мол-мулкининг сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-штат ўзгаришларини амалга ошириш давомида берилаётган тузилмаларнинг доимий жанговар тайёргарлиги, юқори даражадаги интизоми ва уюшқоқлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юклатилаётган янги вазифалар мазмун-моҳиятини барча шахсий таркибга етказиш бўйича комплекс чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда барча даражадаги оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмаларининг ички ишлар органлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари бўйича йўриқнома ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда берилаётган тузилмаларни махсус ёнғин-техник ва тадқиқот ускуналари, алоқа воситалари ва махсус кийим-бош билан босқичма-босқич таъминлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги тузилмаларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни назарда тутувчи аввал қабул қилинган комплекс дастурлар ижросини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил якунига қадар, юклатилган вазифаларни бажариш хусусиятлари ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, фавқулодда вазиятлар тузилмалари ҳарбий хизматчи ва қутқарувчилари учун тубдан янги хизмат ва махсус кийимларни, атрибутикаларни, фарқлаш белгиларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси қошида Ихтисослаштирилган лицейни ташкил этиш, жойлаштириш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва тузилмаларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, шахсий таркибини рағбатлантириш учун тушган маблағларни тақсимлаш ва мақсадли йўналтириш бўйича амалдаги тартибни сақлаб қолган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш бўйича тасдиқланган рўйхатга тегишли қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг харажатлар сметаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича бюджетдан қўшимча маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4276-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақомини, тизимини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар), туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, «Хавфсиз дарё» ДУК, «Муҳофаза+» журнали ва «Вазият» газеталари бирлашган таҳририяти» ДУК, идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимлар, марказлар, хизматлар Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик фаолияти қонунийлик, бирдамлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳурмат қилиш, ошкоралик ва шаффофлик, яккабошчилик, ўз вақтида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда тезкор ҳаракат қилиш тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлик фаолияти соҳасига тааллуқли халқаро шартномалари, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар, шунингдек фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари («Хавфсиз дарё» ДУК ҳамда «Муҳофаза+» журнали ва «Вазият» газеталари бирлашган таҳририяти» ДУК хизматчиларидан ташқари) хизматни ўташ, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва маиший хизмат кўрсатилиши, шунингдек барча таъминот турлари, ҳуқуқлар ва имтиёзлар масалаларида, шу жумладан, уларнинг оила аъзолари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкасига, банк ҳисоб рақамлари, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — O`zbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, қисқармаси — FVV;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан, қисқармаси — МЧС;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Ministry of emergency situations of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — MES.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар юзага келишининг олдини олиш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини, рухсат бериш ва бошқа махсус функцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини ҳамда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, шунингдек, сейсмик кузатувлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббий ва моддий-техник ресурсларнинг давлат захира фондларини шакллантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш, инсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш тадбирларини ташкил этиш, вазирлик органлари ва тузилмалари куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги илмий-техник ва инновацион сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва мақсадли илмий-техник дастурларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, мансабдорлар шахсларни ва ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш, шунингдек, кема ҳайдовчиларини ўқитишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек илғор хориж тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларда, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш ва бартараф этишга қаратилган қурилиш ишларини, реконструкция, капитал таъмирлаш, муҳандислик-қурилиш, ўрмончилик ва мелиоратив тадбирларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган моддий ресурслар захираларини яратиш, ишлатиш ва қайта тиклашни назорат қилади ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаро муҳофазаси режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ва авария-қутқарув техникалари ва анжомлари, алоқа ва хабар бериш воситалари бўйича давлат буюртмачиси функциясини бажаради, шунингдек, уларни яратиш ва республикада ишлаб чиқаришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирувчи давлат сирлари ва хизмат маълумотларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар юзага келишининг олдини олиш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, мол-мулкига хавфларни барвақт профилактика қилиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаётий фаолиятни таъминловчи объектлар ва тизимларнинг барқарор ишлашини, таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини олдиндан аниқлаш, бартараф этиш борасида аниқ чоралар кўриш, аҳолининг ушбу соҳада маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва табиий офатларнинг ўз вақтида олдини олиш ва оқибатларини юмшатишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тарғибот ва ахборот таъминотини амалга оширади, аҳоли ва ташкилотлар ходимларини ўқитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини дўлдан муҳофаза қилиш мақсадида метеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини, рухсат бериш ва бошқа махсус функцияларни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилаб берувчи техник регламентлар, стандартлар, меъёрлар, қоидалар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хавфли объектлар ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият устидан назоратни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини, шунингдек, фавқулодда вазият шароитида ҳаётий таъминотни таъминловчи тизимлар, иқтисодиёт объектлари ва тармоқларининг барқарор ишлашини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари, бошқа объектлар ва ҳудудларда давлат ёнғин назоратини, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маҳсулот ва хизматларни лицензиялаштиради, уларни сертификатлаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-техник маҳсулотлар, моддалар, материаллар ва жиҳозларни ёнғин хавфлилиги бўйича синаш ва текширишни ташкиллаштиради ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиацион разведка жиҳозлари ва шахсий ҳимоя воситаларининг техник ҳолатини текширувдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиясининг, шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларининг ишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда, шу жумладан, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда шартнома асосида белгиланган тартибда ёнғиндан сақлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юритилишини ва терговга қадар текширувларни амалга оширади ва ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча сув акваторияларида одамларнинг сувдаги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кичик ҳажмли кемалар ва уларнинг тураргоҳ базаларидан тўғри фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва ёнғинлар содир бўлишига олиб келган авариялар, ҳалокатлар, фалокатларнинг суриштирувида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектлар қурилиш лойиҳаларини фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича давлат экспертизасидан ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аҳоли ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида комплекс ёрдам кўрсатишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг Вазирлик ваколатига тааллуқли мурожаатларини қабул қилишни ташкил этади ва уларни кўриб чиқади ҳамда ушбу масалалар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки содир бўлганда аҳолига автоматлаштирилган тарзда хабар бериш ва огоҳлантириш тизими яратилишини мувофиқлаштиради ва уни бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинларида, одамлар кўп тўпланадиган жойларда, корхоналарда мунтазам профилактика тадбирларини ўтказади, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муаммоларини ечишда ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси ва ФВДТнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ахборот таъминоти, алоқа, хабар бериш тизимининг доимий шайлигини ташкил этади ва таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки содир бўлганда барча алоқа ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда аҳолига тезкор хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга тегишли билим ва тажрибага эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, чет эллик фуқаролар ва хорижий ташкилотларни жалб қилиш ишларини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ФВДТ фаолиятини ҳамда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ фаолиятини ташкилий ва илмий-техник таъминотини амалга оширади, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги тадбирларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик Кенгаши аппарати ва Вазирлар Маҳкамасига ФВДТ, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситалар таркибини, жойлашувини ва жиҳозланишини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил қилишда услубий раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни бартараф этиш ҳамда тезкор чегаралаш ишларини ўтказишга мўлжалланган тўғридан-тўғри ва тезкор буйсунувдаги ёнғин-қутқарув хизматлари ва бўлинмаларини ташкил этиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланишда услубий раҳбарлик қилади ва фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш бўлинмалари, қутқарув хизматлари (тузилмалари), шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, қонунчилик талаблари асосида ташкил этилган бошқа ҳарбий тузилмалар ва бўлинмаларнинг давлат бошқарув органлари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси учун қурол-аслаҳалар, техника, ҳимоя воситалари ва бошқа моддий-техник воситаларни давлат буюртмаси асосида етказиб бериш лойиҳасини шакллантиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазасини ташкиллаштириш, панагоҳлар ва бошқа фуқаро муҳофазаси объектларининг тайёргарлигини таъминлаш ва барпо этиш устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган аҳолига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш ва етказиб беришни белгиланган тартибда ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, шунингдек сейсмик кузатувлар олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатлар ва ҳалокатларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, сейсмик кузатувлар тизимини ривожлантириш ва уларни фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ҳолатини, потенциал хавфли объектлар ва участкалар ҳамда уларга туташ ҳудудлардаги вазиятнинг мониторингини олиб боришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли қисмда фавқулодда вазият ва ёнғинларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техноген хавф юқори бўлган ҳудудларнинг давлат кадастрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, алмашиш ва етказишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда юзага келадиган фавқулодда вазиятларнинг хавф даражасини ва уларнинг моддий, шу жумладан атроф муҳитга зарари миқдорини аниқлаш услубларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва ёнғинлар, шунингдек, уларнинг оқибатлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техник ресурсларнинг давлат захиралар фондларини шакллантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган идоравий захираларни яратиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкилий-ахборот жиҳатдан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси йиғилишининг материаллари ва бошқарув ҳужжатларини тайёрлайди, унинг қарорлари ҳамда сел, тошқин, ер ва қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудлардан аҳолини кўчириш, уларга зарур бўлган бирламчи ҳаёт фаолиятини таъминловчи шароитлар яратиш бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотларнинг ҳалокатлардан жабрланган ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан муҳофаза қилиш бўйича фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш, инсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш тадбирларини ташкил этиш, вазирлик органлари ва тузилмалари куч ва воситаларининг доимий шайлигини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВ тизимига кирувчи органлар, тузилмалар ва ташкилотлар устидан раҳбарликни амалга оширади, уларга маслаҳат, услубий ва илмий кўмак кўрсатади, уларни текширувдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик халқаро ва республика тадбирларида ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарув органлари ва тузилмаларининг куч ва воситаларини ўрнатилган тартибда тезкор бошқаришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ёнғинларни ўчириш, инсонларни қутқариш ишларини ташкиллаштиради, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаларни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга мўлжалланган ёнғин-қутқарув техникаси ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари ҳамда тезкор бўйсунувдаги бўлинмалар куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда ҳаракатланишга шайлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва ёнғинларни чегаралаш ва бартараф этиш, ёнғин-қутқарув бўлинмаларида гарнизон ва смена хизмати олиб боришни ташкиллаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шунингдек, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим, тоифаланган ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд иқтисодиёт объектлари ва бошқа ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектларда аниқ мақсадга йўналтирилган қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ўқув машқлари ва машғулотларини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолини бирламчи зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва ёнғинларни ўчиришга жалб қилинадиган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун моддий бойликларнинг идоравий захирасини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва ёнғинларни ўчириш бўйича республика ҳудудида ва хорижда амалга оширилган амалиётларни таҳлил қилади, қутқарув ишларини ўтказиш ва ёнғин ўчиришни ташкил этиш тактикасини янада такомиллаштириш, ёнғин-қутқарув бўлинмаларини жанговор шайлигини ошириш бўйича таклифларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган сафарбарлик режасига асосан ҳарбий даврда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда фойдаланиладиган махсус ҳарбий бўлинмаларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВ тизими органлари, тузилмалари ва ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятини ўрнатилган тартибда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмаларини моддий-техник таъминлаш тартиби ва меъёрларини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув ҳавзасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги илмий-техник ва инновацион сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва мақсадли илмий-техник дастурларни тасдиқлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сейсмик кузатувлар, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида инсонлар ҳаётини муҳофаза қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник дастурлар ва инновацион лойиҳаларнинг давлат буюртмачиси ҳисобланади, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, сейсмик кузатувлар, фавқулодда вазиятлардан ва ёнғинлардан муҳофаза қилишга мўлжалланган мавжуд ёнғин-қутқарув техникалари, жиҳозлари ва бошқа воситаларни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилиши ва молиялаштирилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма илмий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллий ва хорижий олий таълим ҳамда илмий муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион фаолиятни молиялаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) аҳолини, мансабдорлар шахсларни ва ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш, шунингдек, кема ҳайдовчиларини ўқитишни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТга кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари ва мутахассислари ҳамда фуқаро муҳофазаси кучларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг самарали тизимини таъминлайди, уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келганда ФВДТ мансабдор шахслари, куч ва воситаларининг ҳаракатлари бўйича турли ўқув машқлар, машғулотларни ташкил этади ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, мансабдор шахслар, фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари ва тузилмалари, ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқилишини назорат қилади ва татбиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарувчилар ва қутқарув тузилмаларининг аттестациядан ўтказилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема ҳайдовчиларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, фуқаро муҳофазаси ҳамда қутқарувчиларни махсус тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини кўриб чиқади ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида аҳолини тайёрлаш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни ва кенг фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, Вазирлик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва ФВДТ фаолияти йўналишлари бўйича тегишли мутахассисларни вазирлик тасарруфидаги ҳамда бошқа, шу жумладан, хорижий таълим муассасаларида тайёрлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилари, хизматчилари ҳамда ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг мансабдор шахсларини ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кейинчалик ФВВ тизимида фаолият олиб борувчи мутахассисларни тайёрлашда ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик шахсий таркибини ахлоқий ва маънавий тарбиялаш бўйича ғоявий ва тарбиявий ишларни олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик таркибига кирувчи органлар ва тузилмалар ходимлари, пенсионерлар ҳамда улар оила аъзоларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик касбий фаолиятига оид йўналишларда турли танловлар ва мусобақаларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тузилмалари шахсий таркибини бирламчи касбий, руҳий жисмоний тайёрлаш ва малакасини оширишни ҳамда ёнғин ўчириш амалий спортини ривожлантиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-саф тайёргарлиги бўйича меъёрлар ишлаб чиқади, шахсий таркибнинг жисмоний ривожланишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёнғин ўчириш амалий спорти федерацияси фаолиятига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ёнғин-қутқарув тузилмаларида бажарилиши шарт бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича чораларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек илғор хориж тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳаларида ўрнатилган тартибда халқаро ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек, халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида халқаро инсонпарварлик лойиҳалари, дастурлари ва тадбирларини тайёрлаш ҳамда ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик вакилларини БМТ тизимидаги махсус халқаро ташкилотлар, ва бошқа ихтисослаштирилган халқаро ташкилотларнинг марказий ва ҳудудий органларига улар билан келишилган шартлар асосида ўрнатилган тартибда ишлаш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятдаги объектларда капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларида, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини камайтириш ва бартараф этишга қаратилган қурилиш ишларини, реконструкция, муҳандислик-қурилиш, ўрмончилик ва мелиоратив тадбирларни бажариш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг капитал қурилиш ва таъмирлаш объектлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари объектлари бўйича буюртмачи функциясини бажаради ва лойиҳавий қарорларнинг самарадорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, турар жойлар, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари объектларини қуриш, капитал таъмирлаш, қайта қуриш бўйича пудрат ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини ташкиллаштиради ва ўтказади, шунингдек, ушбу жараёнда ўзанлардан шағал ва қумлар мақсадли қазиб олинишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж, пудрат ва таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишига қаратилган комплекс ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўл, ярим чўл, дашт ва тоғли ҳудудларда ўсимлик қопламаларини тиклаш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш, ўстирилган ўсимликларнинг парваришини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўл, ярим чўл, дашт ва тоғли ҳудудларни сув билан таъминлаш бўйича тадбирларни ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўл, ярим чўл, дашт ва тоғли ҳудудларда ўрмонлар ташкил этиш ҳамда ҳаракатдаги қумларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё ўзанларини тозалаш ишларини олиб бориш давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома асосида қазиб олинган қум ва шағал ҳажмининг ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик қонунчиликка мувофиқ, бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ўрнатилган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотлар ва ахборотларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини, Вазирлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини текшириш, шунингдек қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва ФВДТ фаолиятининг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун вакиллик асосида идоралараро мувофиқлаштирув ва маслаҳатлашув органлари (комиссиялар, гуруҳлар) ҳамда коллегиал органлар (илмий, илмий-техник, методологик ва бошқалар)ни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар ва хизматлар кўрсатиш, жарималар ва бошқа тушумлардан тушадиган маблағлар ҳисобидан Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ихтиёридаги давлат мулкини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария-қутқарув ва ёнғин ўчириш техникаларини яратиш, авария ва фалокатлардан жабрланган аҳолини ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини ўтказиш, шунингдек, Вазирлик зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш юзасидан ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан шартномалар (контрактлар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техник воситаларни тайёрлаш ва ушбу воситаларни тайёрлаш бўйича буюртмалар бериш, шунингдек, эҳтиёж учун зарур бўлган махсус жиҳоз ва техника, бошқа техник воситаларни харид қилиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини, уларнинг оила аъзоларини, шунингдек пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун даволаш-профилактик, санатория-курорт ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик эҳтиёжлари учун капитал, шу жумладан уй-жой қурилиши, бино ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда таниш белгилари ва махсус рангли байроқлар билан белгиланган, шунингдек, махсус сигналлар, радио воситалар ва байроқчалар билан жиҳозланган учиш аппаратлари, ҳаво ва сув кемалари, махсус транспорт воситаларига эгалик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятига мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва ижросини таъминлаш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл мамлакатларининг тегишли бўлинмалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишлари учун доимий шай ҳолатдаги ҳудудий куч ва воситаларни жалб этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли ҳудудда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар, шу жумладан ёнғинларни бартараф этиш тадбирларида ёнғинлар ҳамда уларнинг хавфли омиллари тарқалган (тарқалиш эҳтимоли мавжуд бўлган) жойларга тўсиқсиз кириб бориш, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига, атроф муҳитга таҳдид соладиган ёнғинлар ва улар билан боғлиқ бўлган хавфли омилларнинг олдини олиш ҳамда фавқулодда вазият ва ёнғинни бартараф этишни таъминловчи шароитларни яратиш мақсадида зарур ҳолларда эшикларни, деразаларни ва бошқа тўсқинлик қиладиган конструкцияларни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва ёнғинлар ҳудудида транспорт воситалари ва аҳоли ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш, шунингдек, фавқулодда вазият ва ёнғинларни бартараф қилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларнинг қўриқланишини таъминлаш учун тегишли хизматларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида барча ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, шу жумладан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чекловчи қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинларни ўчириш, ёнғин ва аварияларнинг юзага келиши ҳамда ривожланиши (тарқалиши)нинг олдини олиш билан боғлиқ зарур ишларни бажаришда табиий ва сунъий сув манбаларидаги сувдан бепул фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва ёнғинларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва унга йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда рўйхат бўйича юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг ҳуқуқлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири томонидан тасдиқланадиган низомлар (уставлар) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳа (тармоқ)да давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбир режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлик марказий аппарати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари, идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини ташкиллаштириш, назорат қилиш ва услубий раҳбарлик қилиш, Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли ва ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва таркибий тузилмаларнинг ишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва илғор маҳаллий тажрибаларни ўрганиш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар ва кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш тизимларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ва таркибий тузилмалар томонидан ўз соҳаси фаолиятини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбир режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ташкиллаштириш учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг, марказий аппарат кўрсатмаларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўйсунувидаги тузилмаларнинг фаолиятини ташкиллаштириш, назорат ва услубий раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган муаммоларни ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли соҳа (йўналиш)ни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбир режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар талабларини самарали амалга ошириш учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда — Вазир) бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Вазирлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади, Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти органларида ҳамда ташкилотларда, шунингдек, халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган тадбирларда Вазирлик манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Вазирлик тизимининг муайян йўналиш ва фаолият соҳалари ҳамда унинг ташкилотларига раҳбарлик қилишда ўз ўринбосарлари, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик тизими марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари, бўйсунувидаги ташкилотларнинг тузилмаси ва штат жадвалини, шунингдек, тегишли давр учун тасдиқланган бюджет ажратмалари доирасида унинг таъминоти учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Вазирлик тизимидаги марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий тузилмалари, бўйсунувидаги ташкилотларнинг тузилмаси ва штат жадвалларига ўзгартириш киритади, шу жумладан шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар ҳисобига идоравий бўйсунувидаги ташкилот, тузилма, ҳарбий хизматчи ва хизматчи лавозимларини жорий этади (қисқартиради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ўз ваколати доирасида Вазирлик шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ, фармойиш, директива чиқаради ва топшириқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимидаги марказий аппарат ва бўйсунувдаги ташкилотларнинг тузилмалари тўғрисидаги низомларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар лавозимлари, шунингдек ушбу лавозимларга мос келадиган ҳарбий унвонлар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган моддий бойликларни, шунингдек, хизматини ўтаб бўлган моддий-техник воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни лойиҳалаш, ёнғин ва қутқарув бўлинмалари учун янги турдаги техника ва техник воситаларни, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун тактик-техник топшириқларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик шахсий таркибини ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш бўйича топшириқларни бажаришда жонбозлик кўрсатган фуқароларни мукофотлаш учун бериладиган идоравий нишонларни, уларнинг низоми ва тавсифини ҳамда мукофотлаш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ҳарбий хизматчиларга полковник ва унга қадар бўлган, ҳарбий унвонларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Вазирлик ҳарбий хизматчиларини лавозимига тайинлайди ва озод этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларини лавозимга тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) қонунчиликка мувофиқ Вазирлик тизимида ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) ўз ваколатлари доирасида Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) қонун ҳужжатларида белгиланган шарт ва тартибда контракт асосидаги ҳарбий хизматчиларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларига хизмат сафарига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчилари ва ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш, шунингдек, идоравий мукофотларни таъсис этиш тўғрисида ўрнатилган тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини белгиланган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) Вазирликни молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларнинг бош тасарруф этувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий офицерлик таркиби лавозимларига тайинлаш ва ундан озод этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий офицерлик таркибига ҳарбий унвонлар бериш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳарбий хизматчилари учун кийим-кечак намуналарини тасдиқлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВВ бўйсунувидаги ташкилотларни тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан белгиланган тартибда халқаро шартномаларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этади, уларнинг мутахассислигига қўйиладиган талабларни белгилайди ва самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) Ўзбекистон Республикасидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазир бўлмаган даврда унинг ваколатларини бажариш вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, биринчи ўринбосар бўлмаганда эса Вазирнинг буйруғига биноан ўринбосарлардан бири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда бўйсунувидаги ташкилотлар раҳбарлари Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда бўйсунувидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, Вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирликни ҳарбий хизматчилар билан жамлаш ўрнатилган тартибда талабномаларга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг офицерлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва махсус ўқув юртларида, шунингдек, бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирликда вазир (Ҳайъат раиси), вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Вазирликнинг тегишли мансабдор шахслари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат Ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Вазирлик фаолиятининг энг долзарб муаммолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирлик ваколатига кирадиган муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш учун илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Унинг таркибига манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаш тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби Вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаш ўз фаолиятини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар билан яқин ҳамкорликда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Вазирлик таркибида маслаҳат, кенгашувчи ва эксперт органлари ташкил этилиши мумкин. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган маслаҳат, кенгашувчи ва эксперт органларининг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар, агар улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Вазирликнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан намуна-эталонлари тасдиқланадиган ҳарбий ва махсус кийим-бош формасига, рамзга ва фарқловчи нишонларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирликнинг техникалари ва транспорт воситалари унинг рамзи тасвири туширилиб, махсус рангга бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Вазирликнинг фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ташкилотлар билан шартнома асосида ташкил этилган бўлинмалардан ташқари, Вазирлик бошқарув органлари, тузилмалари ва ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шунингдек Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Вазирлик шахсий таркибини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ёнғин-қутқарувчилари бепул ҳарбий ва махсус кийим-бош билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Вазирлик тузилмаларининг бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун, шартнома асосида ташкил этилган бўлинмалардан ташқари, сарфланадиган харажатлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли йил инвестициявий ва бошқа дастурларида назарда тутилган марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари доирасида ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг бошқа ташкилотлар билан шартнома асосида ташкил этилган тузилмалари учун бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ушбу ташкилотлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Вазирлик ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазир ва унинг ўринбосарлари ўз фаолияти тўғрисида мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари олдида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмаси Вазирликка юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича унинг фаолиятини доимий мониторинг қилади ва Вазирлик фаолияти самарадорлигига объектив баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра, Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар рўйхати

Ижро шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ)нинг тузилмалари иштироки тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

ИИВ (М.У. Жўраев)

2.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиб, ишлаб чиқилиши ва қайта ишланиши талаб қилинадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини тузиш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 декабрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Адлия вазирлиги (М.У. Истамов)

3.

Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг фаолиятини такомиллаштириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Адлия вазирлиги (М.У. Истамов)

II. Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимини такомиллаштириш

4.

Тез ҳаракат қилиш кўп тармоқли республика маркази ва Мураккаб ёнғинларни ўчириш бўйича республика ихтисослаштирилган отряди базасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув марказини ташкил этиш ҳамда унинг Низоми ва ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

5.

«Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси ва «Қамчиқ» тоннелини қўриқлаш бўйича ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми базасида «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасини ташкил этиш ҳамда унинг Низоми ва ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида махсус вазифаларни бажарувчи ҳудудий қутқарув отрядларининг фаолиятини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев),
Қашқадарё (З.Ш. Рўзиев),
Самарқанд (Э.О. Турдимов)
ва Фарғона (Ш.М. Ганиев)
вилоятлари ҳокимликлари

7.

Республиканинг шаҳарларида, аҳоли пунктларида ва объектларида ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли пунктларида ёнғин-қутқарув деполари жойлашувини, ёнғин ўчириш ва қутқарув автомобиллари сонини белгилаш;

ёнғин-қутқарув бўлинмалари (отрядлар, қисмлар, постлар)ни ташкил этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров) дахлдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

8.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқаришнинг Миллий маркази (ФВҲҚ ва БММ) ҳамда унинг ҳудудий тезкор бошқарув марказларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (ЯНДХ)ни ташкил этиш;

ФВҲҚваБММ ва ЯНДХ ташкилий-штат тузилмасини, низомларини ҳамда ФВДТ кучлари ва воситаларини бошқариш тартибини тасдиқлаш;

ФВҲҚваБММ ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларини қуриш (қайта қуриш) ва жиҳозлаш;

ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ягона чақирув рақамини татбиқ этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

9.

Қуйидагиларни:

Зарафшон, Учқудуқ, Ширин шаҳарлари, Оҳангарон ва Ўрта-Чирчиқ туманларида профессионал ёнғин-қутқарув қисмларини;

Хива шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини умумий миқдор доирасида ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 октябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Навоий (Қ.Б. Турсунов),
Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев),
Тошкент (Ғ.И. Ибрагимов) ва
Хоразм (Ф.У.Эрманов)
вилоятлари ҳокимликлари

10.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида идоравий авиация бўлинмасини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
1 ноябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

11.

Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази таркибида радиациявий авариялар тарқалишини чегаралаш ва бартараф этишга мўлжалланган, махсус техника, ускуналар ва асбоб-анжомлар билан жиҳозланган ихтисослаштирилган бўлинмани ташкил этиш.

Ахборот хати

2020 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

III. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

12.

ФВВ ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А.Гулямов)

13.

ФВВ бўлинмалари ва органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Адлия вазирлиги (М.Ш. Истамов)

14.

Беларусь Республикаси ФВВ Фуқаро муҳофазаси университетида ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситалари (фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, суриштириш, Фавқулодда вазиятлар комиссияси аъзоларини тайёрлаш)ни соҳага етказиб бериш ва мослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўқотар қуролларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ балансидан ФВВ балансига ўтказилишини ҳамда кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги омборхоналарида сақланишини ташкил қилиш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

ИИВ (М.У. Жўраев),
Мудофаа вазирлиги (П.И. Эргашев)

16.

«Пожснаб» МЧЖ ва «Униформ» РУИЧК (Беларусь Республикаси) билан асосий ва махсус турдаги ёнғин-қутқарув техникаларини, ускуналарни, шунингдек, қутқарувчи ва ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари ва махсус ҳимоя кийимларини харид қилиш масалаларини кўриб чиқиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Х. Юсупов)

17.

ФВВнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси

2020 йил
1 февраль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

IV. Кадрларни, аҳолини, қутқарув хизматларини, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

18.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида замонавий кўргазма материаллар, интерактив ўқитиш воситалари ҳамда ахборот технологиялари билан жиҳозланган, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича кўргазма-намунали ўқитиш Марказини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
20 май

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ.И. Ибрагимов),
«Ўзтрансгаз» АЖ (Б.П. Мусаев),
Энергетика вазирлиги (Ж.Т. Мирзамахмудов)

19.

ФВВ Академияси ва унинг қошидаги Ихтисослаштирилган академик лицей фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Адлия вазирлиги (М.Ш. Истамов)

20.

Ёнғин-қутқарув отрядлари ва қутқарув қисмлари шахсий таркибини қутқарув ишига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик уларга қутқарувчи мақомини бериш мақсадида аттестациядан ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
10 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

21.

Қутқарувчи касби нуфузини ошириш ва аҳоли ўртасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асосларининг тарғиботини мақсадли ташкил қилиш юзасидан аҳолининг турли тоифалари учун мўлжалланган видеороликлар ва мультфильмлар, шунингдек, тарғибот йўналишидаги материаллар ҳамда бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Халқ таълими вазирлиги (А.Ю. Умаров),
МТРК (Х.Б. Нуритдинов),
«Ўзбеккино» МА (Ф. Зокиров)

22.

ФВВ ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини касбий, жисмоний ва мафкуравий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш.

Комплекс режа

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Халқ таълими вазирлиги (А.Ю. Умаров)

23.

Беларусь Республикаси ва бошқа хорижий давлатларнинг ФВВ айрим бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тажрибасини ўрганиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Ташқи ишлар вазирлиги (И.Т. Неъматов)

24.

Турли фавқулодда вазиятларда ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан қутқарув ишларини олиб бориш кўникмаларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлган замонавий ўқув-машғулот полигонини ташкил этиш.

Комплекс режа

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

25.

Беларусь Республикаси ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси университети мутахассисларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси фаолиятини ташкил этишда методик ёрдам кўрсатиш ҳамда илмий-техник ишланмалар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кадрларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

26.

Жамоатчилик фикри асосида ФВВ тузилмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

V. Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни мониторинг ва прогноз қилиш тизимини ривожлантириш, шунингдек, ФВВ фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш

27.

Аҳолини табиий, техноген хавфли зоналар ва ноқулай метеорология шароитлари тўғрисида хабардор қилиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида интерактив хариталарни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(Т.М. Абдуллаев)

28.

Фавқулодда вазиятлар бўйича тузилмалар тезкорлиги ва мобиллигини ошириш учун зарур бўладиган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини, шунингдек, қуйи тузилмаларгача бўлган оптик алоқа линияларини ташкил этиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот-коммуникация тармоғи лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
«Ўзбектелеком» АК (Ж.Л. Арипов),
«Unicon.uz» ДУК (Х.П. Хасанов)

29.

Турли хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида аҳолига маълумот бериш ҳамда қутқарув хизматларининг шошилинч чақируви, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имкониятига эга бепул мобил иловани ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 октябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров)

30.

Геоахборотлар тизимидан фойдаланган ҳолда ФВВ қутқарув тузилмаларининг куч ва воситаларини бошқариш учун зарурий маълумотлар базасини шакллантириш билан бирга ахборот тизимини яратиш, шунингдек, реал вазиятда маълумотларни визуал кузатиш тизимини (жойлардаги камералар) ишга тушириш ва жамоавий фойдаланиш экранларида акс эттириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 ноябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

31.

Табиий ва техноген хавфи юқори зоналар (объектлар) бўйича геоахборот тизимини ташкил этиш мақсадида «ARC GIS» (ARS GIS EDITOR 10,5) ГПС лицензион дастури билан таъминлаш масаласини ишлаб чиқиш.

Босқичма-босқич жиҳозлаш дастури

2019 йил
1 декабрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров)

VI. ФВВ ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва маданий-маиший таъминотини такомиллаштириш

32.

ФВВ шахсий таркиби, уларнинг оила аъзолари ва пенсионерларнинг тиббий таъминотини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.К. Юсупалиев),
Меҳнат вазирлиги (Э.М. Мухитдинов),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

33.

ФВВ таркибига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институти ходимларини ички ишлар органлари ходимлари мақомидан ҳарбий хизматчи мақомига ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

34.

ФВВ таркибига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институти ходимларига уларнинг махсус унвони ва тоифа малакаларига мувофиқ ҳарбий унвон ва тоифа малакаларини бериш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2021 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури соҳалар бўйича ҳуқуқий муносабатлар тартибидан келиб чиққан ҳолда ягона ҳужжатга бирлаштирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Икки ёки ундан кўп бандлар ижроси бирлаштирилганда, муддати бўйича кечроқ вақт белгиланган бандда кўрсатилган муддат ҳисобга олинади.