18.03.2019 йилдаги ПФ-5691-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Фармон номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги ПФ-5897-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 06/19/5897/4241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини такдим этадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги ПФ-5897-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2019 й., 06/19/5897/4241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларига Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатининг 32-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарори билан тасдиқланган 2018 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз транзит кириш, вақтинчалик бўлиш ва чиқиш тартиби белгиланган мамлакатлар рўйхатининг 62-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5691-сон