Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат активларини бошқаришнинг самарали усулларини жорий қилиш, давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари бошқарув органларини шакллантириш механизмларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзолигига давлат улуши бўйича:
устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда;
устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда номзодлар кўрсатиш тартиби жорий қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
устав капитали (фонди)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бир чоракда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг 17,6 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига ҳақ тўлаш ва (ёки) ўз функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш миқдорлари улар кузатув кенгаши аъзоси бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг тегишли соҳасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини инобатга олган ҳолда белгиланади;
давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек ходимлари, қоида тариқасида, бир пайтнинг ўзида ҳақ тўланадиган кузатув кенгашларининг аъзолари сифатида иккитадан кўп бўлмаган хўжалик жамияти фаолиятида иштирок этиши мумкин.
1-банд ва ушбу банд иккинчи хатбошисининг талаблари муассис (акциядор)лари маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва давлат унитар корхоналари бўлган хўжалик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига юқори малакали номзодлар кўрсатилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
устав капитали (фонди)да давлат улуши бўлган барча хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари таркибини ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан тўлиқ хатловдан ўтказсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида, шу жумладан давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, шунингдек ходимлари бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари (банк кенгашлари) аъзоларига мукофот пули тўлаш ва (ёки) харажатларни қоплаш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 апрель,
356-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2019 й., 09/19/356/3026-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/647/0997-сон)