Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 15 сентябрь,
361-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. 1-банднинг учинчи хатбошидаги «(якка тартибдаги тадбиркорлик)» сўзлари «(якка тартибдаги фаолият)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Мазкур Низомнинг амал қилиши хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига жорий қилинмайди».
3. 4-банддаги «тадбиркорликнинг» сўзи «корхонанинг» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 6-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. 8-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бунда хусусий корхонани рўйхатдан ўтказиш учун туман, шаҳар ва шаҳарлардаги туман ҳокимликларига қуйидагилар тақдим этилади: ариза (1-илова), устав (нотариал идорада тасдиқламасдан муассис томонидан тасдиқланган), шунингдек корхона рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи тўлов ҳужжати».
6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Рўйхатдан ўтказилган корхонага: ҳокимнинг корхона рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси, корхонанинг рўйхатдан ўтказилган ва ҳокимлик томонидан тасдиқланган устави ва корхона корхоналар реестрига албатта киритилган ҳолда унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида давлат ордери (2-илова) берилади».
7. Низом қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:
«VI. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
32. Якка тартибдаги фаолият хусусий тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади.
33. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган рўйхатга олиш йиғими ва уларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
34. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу шахс доимий яшайдиган туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликлари томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда ариза берилган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган муддатда амалга оширилмаса ёхуд тадбиркор асосли эмас деб ҳисоблаган сабаб билан рўйхатдан ўтказиш рад этилган бўлса, тадбиркор судга мурожаат қилиши мумкин.
35. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликларига ариза (3-илова), 3X4 см ўлчамли учта фотосурат, паспорт, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Тадбиркор махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирса, тегишли органларнинг хулосалари тақдим этилиши зарур.
36. Юридик шахс бўлмасдан ўз фаолиятини амалга оширувчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга уни албатта жисмоний шахсларни рўйхатга олиш реестрига киритган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома (4-илова) берилади. Мазкур гувоҳнома бирор-бир қўшимча келишувларсиз банкда ҳисоб-китоб счёти очиш, муҳрлар ва бошқа реквизитлар тайёрлатиш учун асос бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг бир нусхаси тадбиркорга берилади, иккинчиси ҳокимликда қолади, учинчиси бир ҳафта муддатда тадбиркор рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига юборилади.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади».
8. VI бўлимнинг 32—34-бандлари тегишлича VII бўлимнинг 37—39-бандлари деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
| | | _________________ туман ҳокими |
| | | ___________________________га |
| | |
(ф. и. о.) |
| | | _____________________________ |
| | | ___________________________да |
| | |
яшовчи___________________дан |
| |
АРИЗА |
|
| Хусусий корхона таъсис этилиши муносабати билан корхонани ва унинг Уставини давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман. | ||
| Фаолиятнинг асосий турлари: | ||
| 1._________________________________________________________________ | ||
| 2._________________________________________________________________ | ||
| 3._________________________________________________________________ | ||
| 4._________________________________________________________________ | ||
| Юридик манзил:____________________________________________________ | ||
| __________________________________________________________________ | ||
| Телефон:_________________________________________________________ | ||
| Зарур ҳужжатлар илова қилинмоқда. | ||
Ўзбекистон Республикаси
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
КОРХОНА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИгИ ТЎҒРИСИДА ДАВЛАТ ОРДЕРИ
| | |
199___йил «_____»___________ |
| Мазкур ордер ____________________ҳокимлигида рўйхатдан ўтган | ||
| (туман) | | |
| _______________________________________________га берилди. | ||
| Рўйхатдан ўтказилган сана | |
Реестр №______ |
| 199___йил «____» | | |
Ўзбекистон Республикаси
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
| | | __________________ ҳокимлигига |
| | | ______________________ дан |
| | |
(ариза берувчининг ф. и. о.) |
| | | |
| |
АРИЗА |
|
| Мени 199__йил________дан 199___йил «____»_____________________гача бўлган муддатга: | ||
| _____________________________________________________________ни | ||
|
(фаолиятнинг аниқ турлари кўрсатилади) | ||
| амалга ошириш учун юридик шахс бўлмасдан хусусий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман. | ||
| Паспорт серияси___________№____199__йил «___»___________да берилган. | ||
| Уй манзили: | | |
| ______________________________________________________________ | ||
| ______________________________________________________________ | ||
| Телефон:_______________ | | |
| Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мўлжалланган жой: | ||
| ________________________________________________________________ | ||
| ________________________________________________________________ | ||
| 199____йил «___»_____ | |
__________________________ |
|
(ариза берилган сана) |
|
(ариза берувчи имзоси) |
|
199____йил «___»______ |
|
___________________________ |
|
(ариза қабул қилинган сана) |
|
(ҳокимликнинг масъул ходими имзоси) |
Ўзбекистон Республикаси
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Жисмоний шахсни ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида
гувоҳнома
| Реестр №_______ | |
№ 0000000 |
| 199__й. «____»_______ | | |
| Фамилияси_______________________________________________ | ||
| Исми____________________________________________________ | ||
| Отасининг исми___________________________________________ | ||
| | Паспорт серияси__________№________ | |
| | 199__й. «______»_____томонидан берилган | |
| Уй манзили:_______________________________________________ | ||
| __________________________________________________________ | ||
| Амалга ошириладиган фаолият тури___________________________ | ||
| Фаолиятни амалга ошириш жойи_____________________________ | ||
| Гувоҳнома 199__й. «_____» _______________гача ҳақиқийдир. | ||
| Изоҳ______________________________________________________ | ||
| Сурат ўрни |
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг амалдаги тартиби билан танишиб чиқдим | |
| М. Ў. |
________________________________ | |
| |
(тадбиркорнинг имзоси) | |
| Вакил қилинган орган раҳбари |
_________________________________ | |
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 34-модда)