Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЭҲМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ РАСМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН РЎЙХАТГА ОЛИШ ЙИҒИМЛАРИНИНГ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 октябрдаги 357-сонли «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Элекрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларининг илова қилинаётган миқдорлари тасдиқлансин.
2 Белгилаб қўйилсинки, ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун Давлат патент идораси:
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларидан миллий валютада;
бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан чет эл валютасида рўйхатга олиш йиғимлари ундиради.
Ундириладиган йиғимлар Давлат патент идораси фондига ўтказилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорининг валюта тушумларини тақсимлашга тегишли қисмининг амал қилиши ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимларига жорий этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат патент идораси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ЭВМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун рўйхатга олиш йиғимлари ундириш тартиби ҳақидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 21 август,
331-сон
ЭВМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномалар расмий рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган рўйхатга олиш йиғимлари
миқдорлари
|
Т/р |
Хатти-ҳаракатлар ва бажариладиган иш тартиби номи |
Тўлаш муддати |
Рўйхатга олиш йиғимлари миқдори | |
|
энг кам иш ҳақига нисбатан |
АҚШ доллари | |||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
|
I. ЭҲМ учун дастурлар ва маълумот базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш | ||||
|
1. |
ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказилиши учун буюртманома бериш | буюртманома берилиши билан бир вақтда ёки йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3 % га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатда |
0,5 |
60 |
|
2. |
Расмий рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги маълумотларни тегишли Давлат реестрига киритиш, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маъдумот базалари рўйхатдан ўтказилганлигини эълон қилиш ва бу ҳақда гувоҳнома бериш | буюртманома берилиши билан бир вақтда ёки йиғим тўлаш ҳақидаги ҳужжат кечиккан ҳар бир кун учун йиғим 0,3 % га кўпайган ҳолда буюртманома берилган кундан бошлаб 2 ой муддатда |
1,0 |
120 |
|
3. |
Муаллифга, эгалик ҳуқуқига эга бўлган шахсга оид ўзгартиришларни тегишли Давлат реестрига ва рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномага киритиш | ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда |
0,5 |
60 |
|
4. |
Қўшимчалар, аниқлашлар ва тузатишларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингунга қадар буюрманомалар материалларига киритиш | ўзгартирилган материаллар билан бир вақтда |
0,25 |
30 |
|
II. ЭҲМ учун яратилган дастурларга ёки маълумотлар базаларига мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш | ||||
|
5. |
Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бериш ҳақидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш | рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда |
1,5 |
180 |
|
6. |
ЭҲМ учун яратилган дастурга ёки маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш | рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза бериш билан бир вақтда |
1,0 |
120 |
Изоҳ:
Ахборот технологиялари объектларининг ягона муаллифлари ва ҳуқуқий эгалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун йиғимлар тўлаш бўйича қуйидаги имтиёзлар берилади:
Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, унга тенглаштирилган шахс 1—4-бандларда назарда тутилган йиғимларни тўлашдан озод қилинади;
ногирон, пенсионер, ўрта мактаб, ҳунар-техника билим юрти ёки техникум ўқувчилари, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган олий ўқув юрти талабаси 1—4-бандларда назарда тутилган йиғимларни ҳар бир йиғимнинг белгиланган миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўлайди.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 8-сон, 30-модда)