Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда, белгиланган тартибда:
хўжалик ҳисобидаги «Бошсувоқова» бош бошқармаси ва Хўжалик ҳисобидаги коммунал объектларни капитал қуриш бош бошқармаси базасида Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекциясини ташкил этсин;
6-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни қайта ташкил этсин, янги ташкил этилган корхоналарни Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси таркибига киритсин;
* 6-илова берилмайди.
хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасини «Бошкоммунгаз» корхонасига, унинг таркибий бўлинмаларини эса юридик шахс мақоми билан шуъба корхоналарга айлантирсин;
идоравий мансублигидан қатъи назар, коммунал мақсадлардаги барча газ қувурлари тармоқларининг «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналари балансига бепул берилишини ташкил қилсин;
Равот ва Қўйтош сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасини Жиззах вилояти ҳокимлигининг коммунал-фойдаланиш бирлашмаси таркибига, «Қайнарсай» қароргоҳининг «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасини Тошкент вилояти ҳокимлигининг коммунал-фойдаланиш бирлашмаси таркибига берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгазқурилиш» (Қарши шаҳри), «Қуватаъмирлашмеханика» ва «Қўқон ишлаб чиқариш комбинати» акциядорлик жамиятларининг фаолияти тегишли равишда Қашқадарё ва Фарғона вилояти ҳокимликлари томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда икки ой муддатда:
тугатиладиган «Ўзкоммуниссиқликэнергиятаъмирлаш» бошқармасининг ҳамда «Коммуналчи» тажриба-экспериментал корхонасининг мол-мулки базасида «Ўзкоммуниссиқликтаъмир» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этсинлар;
«Ўзкоммунмаштаъминот» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантирсинлар;
7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини белгиланган тартибда танлов асосида ишончли бошқарувга берсинлар.
5. Техник хатловдан ўтказиш республика кадастр бюроси тугатилсин, унинг штатдаги ходимлар сони уй-жой фондининг давлат кадастрини юритиш бўйича махсус бўлинма ташкил этиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига берилсин.
Ҳудудий Техник хатловдан ўтказиш кадастр бюролари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига берилсин.
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига ҳудудий Техник хатловдан ўтказиш кадастр бюролари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек уй-жой фондининг йиғма кадастрини юритиш юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Бош директорнинг биринчи ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори ва Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади, мақоми ва маиший таъминот, тиббий ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
«Бошкоммунгаз» корхонаси бош директори ва Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси директори мақомига кўра «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Бошкоммунгаз» корхонаси бош директори ва Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси директори Агентлик таркибига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари Агентлик Бош директори томонидан, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари, Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси бошқарув аппаратларининг таъминоти уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳар ойдаги ажратмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида чиқарган норматив ҳужжатларининг барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.
9. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Тошкент шаҳар, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уйга жойлаштирилсин.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлигини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 21 декабрь,
493-сон
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ташкилий
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бошқарув аппарати
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати
тузилмаси
Туман (шаҳар) коммунал-фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Акцияларининг давлат пакетлари ишончли бошқарувга бериладиган акциядорлик жамиятлари
РЎЙХАТИ
1. «Ангренгазмаш» ОАЖ, Ангрен ш.
2. «Фарғона газ аппаратлари заводи» ОАЖ, Фарғона ш.
3. «Газавтоматика» ОАЖ, Тошкент ш.
4. «Коммуналчи» ОАЖ, Самарқанд ш.
5. «Коммуналсозловчи» ОАЖ, Тошкент ш.
6. «Ўзбекгазсувқурилиш» ОАЖ, Тошкент ш.
7. «Ўзкоммунмаштаъминот» ОАЖ, Тошкент ш.
8. «Ўзкоммуниссиқликтаъмир» ОАЖ, Тошкент ш.
9. «Ўзбекгазқурилиш» ОАЖ, Қарши ш.
10. «Қуватаъмирлашмеханика» ОАЖ, Қува ш.
11. «Қўқон ишлаб чиқариш комбинати» ОАЖ, Қўқон ш.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 148-модда; 2003 й., 19-сон, 179-модда; 2004 й., 10-сон, 115-модда; 42-сон, 446-модда; 2005 й., 19-20-сон, 143-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда)