ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларининг 18-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3039-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1064-сон «Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2018 йил 7 июндаги 342-сон буйруғи (рўйхат рақами 3039, 2018 йил 16 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/3039/1523-сон) билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар, ускуналар, инструментлар, инвентарь, автоматлаштириш, алоқа, энергия таъминоти ва ёнгин хавфсизлиги воситалари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1064-сон қарори билан тасдиқланган Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш тартиби тўғрисидаги низом асосида жойлаштирилади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 апрель,
78-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 10/19/3039-1/3000-сон)