Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 апрель,
346-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:
а) «Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари» бўлимидаги «Маҳалла посбони» раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари» бўлимидаги «Маҳалла посбони» раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) «Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати» бўлимига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:
«9. Профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси».
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 9 июлдаги ПФ–4451-сон Фармони) 2012 йил 23 августдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 397-модда) илованинг 2-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомда:
а) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги «ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда):
а) 1-иловада:
11-банднинг еттинчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банддаги «мутахассис, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбаридан» сўзлари «мутахассисдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг йигирма биринчи хатбошидаги «тузилмасининг раҳбарини тайинлайди ва тузилмага» сўзлари «тузилмасига» сўзи билан алмаштирилсин;
36-банднинг учинчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
40-банднинг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
VII-бобнинг номидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
43 ва 45-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
48-банддаги «ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 7-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 8-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-илованинг 6-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 10-иловада:
5-банднинг ўн учинчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банддаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 13-иловада:
33-банднинг биринчи хатбошидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
59-банднинг биринчи хатбошидаги «раҳбари» сўзи «аъзолари» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда):
а) 5-банддаги «раҳбарлари» сўзи «аъзолари» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 28-банднинг «г» кичик бандидаги «раҳбарлари» сўзи «аъзолари» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда):
а) 3-иловада:
6-банднинг еттинчи хатбошидаги «ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг учинчи хатбошидаги «раҳбари» сўзи «аъзолари» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 4-иловада:
6-банднинг еттинчи хатбошидаги «ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг учинчи хатбошидаги «раҳбарлари» сўзи «аъзолари» сўзи билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 февралдаги 30-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 53-модда) 2-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарларини» сўзлари «профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 694-модда) билан тасдиқланган Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларидаги «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари» позицияси «профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» позицияси билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 274-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 37-бандининг иккинчи хатбошидаги «курсантлар» сўзи «тингловчилар» сўзи билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 09/21/380/0574-сон, 08.01.2022 й., 09/22/10/0006-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)