28.02.2019 йилдаги ПҚ-4217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.02.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқарув органлари, бирлашма, қўшилма, қисм, муассаса ва ҳарбий тузилмаларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартибига ягона ёндашувни таъминлаш, ҳарбий анъаналарни мустаҳкамлаш, ғурур ва ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, бўлинмаларни жанговар-хизмат фаолиятда юксак натижаларни қўлга киритишга рағбатлантириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни мустақиллик ғояларига садоқат ва ҳарбий бурчни сўзсиз бажариш руҳида тарбиялаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқарув органлари, бирлашма, қўшилма, қисм, муассаса ва ҳарбий тузилмаларини (кейинги ўринларда — ҳарбий бўлинмалар) давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ҳарбий бўлинмаларга топшириладиган давлат мукофоти шон-шараф, жасорат ва ифтихор рамзи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳар бир ҳарбий хизматчисига Ватани олдидаги унинг муқаддас бурчи, халқига садоқати, жасорат ва қатъийликни ёдига туширишга хизмат қилади, шунингдек, жанговар-хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришганлиги учун ҳарбий бўлинмаларни рағбатлантиришнинг олий шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, давлат мукофотлари билан ҳарбий бўлинмалар Ватан ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича операцияларда ҳарбий бурчни бажаришда шахсий таркибнинг жасорати ва хизмати, намоён этган қаҳрамонлиги, жасорати, қатъийлиги ва мардлиги, аксилтеррор операциялардаги иштироки, жанговар-хизмат вазифаларни бажариш мобайнида кўрсатган фидойилиги, жанговар тайёргарлик ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишдаги юқори кўрсаткичлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини, ҳарбий илм-фанни, мамлакатнинг мудофаа саноатини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси ва юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашдаги катта ютуқлари учун тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини шахсий таркибга етказиш бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4217-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 февралдаги ПҚ-4217-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг бошқарув органлари, бирлашма, қўшилма, қисм, муассаса ва ҳарбий тузилмаларини (кейинги ўринларда — ҳарбий бўлинмалар) Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари (кейинги ўринларда — давлат мукофотлари) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳарбий бўлинмалар «Амир Темур», «Жалолиддин Мангуберди», I ва II даражали «Шон-шараф» орденлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳарбий бўлинмалар давлат мукофотлари билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанни ҳимоя қилиш бўйича жангларда, шу жумладан Давлат чегараси ва давлат манфаатларини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича операциялар ҳамда аксилтеррор операциялар вақтида ҳарбий бурчни адо этишда ҳарбий бўлинма кўрсатган қаҳрамонлиги ва хизматлари;

жанговар ҳаракатлар, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар ёки оммавий тартибсизликлар давомида инсонларни қутқариш вақтида ҳарбий бўлинманинг шахсий таркиби кўрсатган оммавий қаҳрамонлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанговар-хизмат вазифаларини бажариш мобайнида шахсий таркиб кўрсатган мардлиги ва фидойилиги, жанговар тайёргарликдаги юқори кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа салоҳияти ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ишида, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш ва Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ-тартиботни таъминлашдаги улкан хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда унинг нуфузини халқаро даражада оширганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг ҳарбий илм-фани, мудофаа саноатини ривожлантириш, шунингдек, юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун тақдирланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорлар ҳарбий хизмат кўзда тутилган вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда — вазирликлар) раҳбарларининг тақдимномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бўйсунувчи ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги ташаббус билан чиқиш вазирликлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бирлашмалар командирлари (қўмондонлари)га ва уларга тенглаштирилган мансабдор шахсларга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар давлат мукофотига тақдим қилинадиган ҳарбий бўлинмаларнинг жанговар-хизмат фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори даражали жанговар шайлик, қўшинлар тайёргарлиги ҳамда самарали бошқарув фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори касбий тайёрланганлик ва ҳарбий бўлинмалар ҳаракатининг ҳамжиҳатлиги, шунингдек, жанг ва турли операцияларни ташкиллаштириш ҳамда олиб бориш мобайнида шахсий таркибнинг маҳорати ва кўникмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий тузумини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини биргаликда бажариш масалаларини вазирлик ва идораларнинг бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда сифатли ташкиллаштириш ва таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанговар вазиятда, табиий офатлар ёки бошқа ҳолларда одамлар ҳаёти ва соғлиғини сақлашга оид ҳаракатлар тезкорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш, мамлакатнинг ҳарбий илм-фани ва мудофаа саноатини ривожлантириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни мустақиллик ғояларига садоқат ва ҳарбий бурчни сўзсиз бажариш руҳида тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан олдидаги ҳарбий бурчни бажариш вақтида ҳарбий бўлинмаларнинг шахсий таркиби кўрсатган қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, мардлиги ва қатъийлиги, шунингдек, мустаҳкам ҳарбий интизом ва соғлом маънавий-ахлоқий муҳит.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳарбий бўлинмани давлат мукофоти билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, таркибига тақдирлашга тавсия қилинадиган ҳарбий бўлинма кирувчи вазирлик раҳбарининг тақдимномасига кўра, мазкур Низомнинг иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик раҳбарининг тақдимномасига тақдирланадиган ҳарбий бўлинма тўғрисидаги тарихий маълумотнома ва ҳарбий бўлинма фаолиятини холисона баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдимномада ҳарбий бўлинма тўғрисида қисқача ахборот акс эттирилади, тегишли давлат мукофоти таклиф этилиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанни ҳимоя қилиш бўйича жангларда, шу жумладан Давлат чегараси ва давлат манфаатларини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, тинчлик ва барқарорликни сақлаш бўйича операциялар ҳамда аксилтеррор операциялар вақтида ҳарбий бурчни адо этишда ҳарбий бўлинма кўрсатган қаҳрамонлиги ва хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги уч йил давомида (тинчлик даврида) шахсий таркибнинг жанговар тайёргарликдаги муваффақиятлари ҳамда мудофаа салоҳияти ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, ҳарбий бўлинманинг жанговар шайлигини сақлаш, шунингдек, жамоат ҳуқуқ-тартиботини таъминлаш бўйича вазифаларни бажаришдаги бошқа улкан хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш, мамлакатнинг ҳарбий илм-фани ва мудофаа саноатини ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссасининг таърифи келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимнома вазирликнинг расмий бланкида расмийлаштирилади ва унинг раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳарбий бўлинманинг тарихий маълумотномасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий бўлинманинг номи ва вазифаси, унинг тузилиши, қайта тузилиши ва ривожланиш тарихи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибнинг юришлар, жанглар ва операциялардаги иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, шунингдек, ҳарбий интизом ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий бўлинма ва шахсий таркибнинг мукофотлари ва кўрсатган хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий бўлинма қўмондонлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий бўлинманинг муҳим саналари, байрам ва юбилейлари, шунингдек, унинг ҳаёти ва жанговар-хизмат фаолиятидаги бошқа энг аҳамиятли воқеалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий бўлинма жойлашган жойи ва бўйсунувининг ўзгариши кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳарбий бўлинмани тақдирлаш ҳақидаги илтимоснома инстанция бўйича тегишли вазирлик раҳбарига юборилади, у бир ой муддатда илтимосномани қўллаб-қувватлайди ёки рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик раҳбари ҳарбий бўлинмани давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги илтимосномани қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни таркиби ҳар йили у томонидан белгиланадиган махсус идоравий комиссиянинг хулосаларига асосан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳарбий бўлинмани давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги илтимоснома вазирлик раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда, материаллар кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳарбий бўлинмани давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратида кўриб чиқилгандан сўнг, келишиш учун ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳарбий бўлинмага давлат мукофотини топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки унинг кўрсатмасига биноан шундай ваколат берилган шахс томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат мукофотларидан фойдаланиш ва сақлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳарбий бўлинмалар ўз номланишларида улар тақдирланган давлат мукофотларининг номларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг байроғига ушбу ҳарбий бўлинма тақдирланган орден ва медаллар ҳамда ана шу давлат мукофотларининг ленталари қадаб кўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг байроғига қадаб қўйиладиган давлат мукофоти лентасининг эни 10 см, лентанинг бант билан биргаликдаги узунлиги — 260 см, попук (бубон)лар — 20 см дан, бантнинг узунлиги — 25 см.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 06/25/23/0168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳарбий бўлинма тақдирланган орден ва медаллар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган кетма-кетликда вазирлик байроғининг олд томонига қадалади. Биринчи давлат мукофоти байроқ матосининг юқори чеккасидан 10 см пастда, дастасидан 4 см масофада қадалади, қолган давлат мукофотлари даста бўйлаб юқоридан пастга бирин-кетин 5 см оралиғида қадалади. Давлат мукофотларини вазирлик байроғига қадаш учун матога орден ёки медаль ўлчами бўйича махсус ипак астарлар тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий бўлинма тақдирланган орден ва медалларнинг ленталари вазирлик байроғининг металл учига қадаб қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 06/25/23/0168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳарбий бўлинма тақдирланган орден ва медаллар тинчлик ва уруш даврининг барча шароитларида вазирлик байроғи билан бирга сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мукофотлари ва уларнинг гувоҳномалари ҳарбий бўлинмаларда белгиланган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик байроғининг матосини таъмирлаш зарурати туғилганида орден ва медаллар вақтинчалик ҳарбий бўлинма штабининг махфий-режим органига топширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-23-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 06/25/23/0168-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳарбий бўлинма қайта тузилганида (тугатилганда) ҳарбий бўлинмага давлат мукофотини бериш (топшириш) тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бир ҳарбий бўлинма бошқа ҳарбий бўлинма сифатида қайта тузилганида давлат мукофотлари ва уларнинг гувоҳномалари янги тузилган ҳарбий бўлинма ихтиёрида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳарбий бўлинма икки ва ундан ортиқ ҳарбий бўлинмаларга қайта тузилганида давлат мукофотлари ва уларнинг гувоҳномалари махсус идоравий комиссиянинг қарорига асосан янги тузиладиган ҳарбий бўлинмалардан бирининг ихтиёрида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ва ундан ортиқ ҳарбий бўлинмалар бирлаштирилиб битта ҳарбий бўлинма қайта тузилганида ушбу ҳарбий бўлинмаларнинг давлат мукофотлари ва уларнинг гувоҳномалари янги тузилган ҳарбий бўлинма ихтиёрида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳарбий бўлинма тугатилганда ушбу ҳарбий бўлинма тақдирланган давлат мукофотлари ва уларнинг гувоҳномалари махсус идоравий комиссиянинг қарорига мувофиқ доимий сақлаш учун тааллуқлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейига ёки ҳарбий хизмат кўзда тутилган вазирлик ва идораларнинг бошқа музейларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳарбий бўлинмаларда асосий тантанали тарихий воқеаларнинг, шу жумладан давлат мукофотлари билан тақдирлашларнинг ҳисобини юритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикасининг бир хил орден, медаль ва Фахрий ёрлиғи билан такроран тақдирлашга йўл қўйилмайди, даражаларга эга бўлган давлат мукофотлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Даражаларга эга бўлган давлат мукофотлари билан тақдирлаш кетма-кетликда — қуйи даражадан юқори даражага қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳарбий бўлинма ҳарбий хизматчилари ҳарбий бўлинма тақдирланган давлат мукофотларининг бутлигини таъминлаш бўйича барча чораларни кўришга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий бўлинма тақдирланган давлат мукофоти йўқолган тақдирда қонунчиликка мувофиқ хизмат суриштируви ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат мукофотининг йўқолиши ва шикастланишида айбдор деб топилган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий бўлинмаларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ