18.04.2019 йилдаги 328-сон
Ҳужжат 19.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан суммаларни олишга ишончномаларни (кейинги ўринларда ишончномалар деб аталади) тасдиқлаши мумкин.
7. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тасдиқланадиган ишончномалар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ишончномаларни рўйхатга олиш китобида (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш китоби деб аталади) рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш китобидаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди. Очиқ қолган жойларга чизиқ тортиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ишончномаларни тасдиқлашда мазкур Низомга 2 ёки 3-иловаларда келтирилган намуналарга мувофиқ тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг биринчи хатбошидаги қоидалар бузилган ҳолда тасдиқланган ишончномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Намуна

Ишонч билдирувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви

20____ йилнинг «_____» _____________ куни.

Ушбу ишончномани мен, ___________________________________________________________________________

________________________(фуқаролар йиғинининг номи, ишончномани тасдиқловчи

_____________________________________________________________________________________ тасдиқладим.

шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

Фуқаро ______________________________________________________________________________________нинг

(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________________________(касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)

туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда ишончномани фуқаро __________________________________
________________________________________________________________________________________________

(ишончномани ишонч билдирувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

имзолади.
Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.
Ишончномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.

Рўйхатга олиш китобига ________________ рақами билан қайд этилди.

______________________________________
(тасдиқловчи шахс лавозими)

__________________
(имзо ва муҳр)