Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 03.06.1995 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 05.03.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ ЗАМОНАВИЙ ИНФРАСТРУКТУРАСИНИ БАРПО ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, Давлат солиқ қўмитаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда туристларни авиа ва темир йўл транспорти орқали ташишда имтиёзлар бериш, шунингдек республика ичидаги ҳамда халқаро линияларда туристик гуруҳларнинг юришлари қийматидан чегирмалар тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларда, темир йўл вокзалларида, шунингдек чегарадаги темир йўл станцияларида туристларга хизмат кўрсатувчи махсус божхона зоналари ташкил этсинлар, уларни замонавий назорат техникаси билан жиҳозласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссиясига «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг, фаолиятининг асосий тури туризм бўлган чет эл компанияларининг Ўзбекистон республика валюта биржасида сўмларни эркин муомаладаги валютага биринчи навбатда алмаштиришларини таъминлаш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда туристларга хизмат кўрсатиш учун Тошкент—Самарқанд—Бухоро—Урганч—Хива автомобиль йўналишида йўлларни ободонлаштириш, улардан сифатли фойдаланиш ҳамда сервис хизматлари ташкил этиш бўйича 1995 — 1998 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги шаҳар коммуникацияларидан ташқарида жойлашган туристик меҳмонхоналар, базалар ва кемпинглар учун иссиқлиқ ва электр энергияси бўйича имтиёзли тарифларни белгиласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ҳокимликлар билан биргаликда меҳмонхона мажмуилари ва бошқа туристик объектлар қурилиши бўйича халқаро тендерлар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туристик объектлар қурилиши учун инфраструктура ўз вақтида тайёрланишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда туристлар бўладиган жойларда амалий ва тасвирий санъат, халқ ижодкорлиги буюмларини, реклама маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда сотиш бўйича корхоналар ва ихтисослаштирилган марказлар шохобчаларини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Соғлиқни сайлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида туристларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимиз туристларини ва хорижий туристларни тиббий суғурта қилиш бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Ўзбек-туризм» миллий компанияси билан биргаликда шартнома асосида халқаро туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун «Халқаро туризм» ўқув-ишлаб чиқариш маркази очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзбектуризм» миллий компанияси Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри ҳаво йўлларига эга бўлган мамлакатларда туристик ваколатхоналар очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат матбуот қўмитаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига «Ипак йўли» халқаро туристик-реклама-ахборот нашри чоп этилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 3 июн,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 6-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 346-модда)