Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1682-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-В-сон қарори (рўйхат рақами 1682, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди ўнинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 апрель,
2019-28-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 апрель,
50-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 апрель,
289-В-4-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/1682-4/2941-сон)