Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.1994 29.04.1992 йилдаги 211-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.1994
Ҳужжат 29.04.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СТАНДАРТЛАР ВА ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 29 апрелдаги 211-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат корхоналари, кооперативлар, акционерлик корхоналари, қўшма, ижарачи, кичик корхоналар ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар), уларнинг идоравий мансубликларидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, шунингдек, республика ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан стандартлар* ва метрологик қоидаларнинг, ўлчовлар бирлигининг ўз вақтида жорий қилинишини ва уларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчов воситаларининг илмий-техника даражаларини таҳлил қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, Фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, маҳсулотнинг техника даражасини ва сифатини ошириш мақсадида Фан ва техника ютуқларидан самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бунда ва бошқа бандларда стандартлар деганда белгиланган тартибда тасдиқланган техник шартлар ва намуналар (эталонлар) ҳам тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаш, метрология ва сертификациялашнинг минтақавий марказлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доривор воситаларнинг Давлат фармакопеяси ёки техник шартлар талабларига мувофиқлигини давлат томонидан назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт»нинг бош директори лавозими бўйича бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақавий марказларининг директорлари лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартлар ва ўлчов воситалари бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарларнинг стандартлар ва ўлчов воситалари бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган «Ўздавстандарт» бўлимларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, мансабдор шахслари лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки давлат текширувчиси сифатида «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) стандартлар ва метрологик қоидаларни, шунингдек, одамларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, бир-бирига монандлик ва бир-бирини алмаштира олишга нисбатан мажбурий талабларни белгиловчи стандартлар ва метрологик қоидаларни ўз вақтида жорий қилишни ва уларга риоя қилинишини назорат этадилар. Тайёрловчиларнинг талабномалари бўйича ёки истеъмолчиларнинг хабарлари бўйича маҳсулотга нисбатан тавсия қилинган талабларга риоя қилиниши ҳам назорат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) физик катталикларнинг белгиланган бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчов воситаларининг аҳволини, уларни тайёрлаш, сақлаш, тузатиш, текшириш ва қўллаш шароитларини, эскириб қолган ўлчов воситаларининг ишлаб чиқаришдан ўз вақтида олиб ташланишини ва уларнинг янгисига алмаштирилишини текширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) стандартлар ва метрологик хизматларнинг идоравий хизматлари ишини назорат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳсулотлар сифати бўйича инспекция ва бошқа ташкилотларнинг стандартлар ва метрологик қоидаларнинг жорий қилиниши ва уларга риоя этиш юзасидан назорат ўрнатиш бўйича фаолиятларига методик раҳбарлик қилишни амалга оширадилар ҳамда ушбу фаолиятни мувофиқлаштириб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сертификация синовларининг тўғри олиб борилаётганлигини назорат қилишни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ишлаб чиқаришларни, сертификация қилинган маҳсулотларни, сифат тизимини аттестациядан ўтказиш шартларига қандай риоя қилинаётганлигининг инспекция назоратини ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ўз базаларида яратилган маҳсулотларнинг айрим турларини лабораторияларда синаб кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати натижаларини умумлаштирадилар, уларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларидан самаралироқ фойдаланишга кўмаклашадилар, уларнинг ўз вақтида жорий қилинмаганлиги, стандартлар ва метрологик қоидаларнинг бузилиши сабабларини таҳлил қиладилар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ишининг таъсирини ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ўлчов воситаларини давлат синовидан, метрологик аттестациядан ва давлат текширувидан ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) агар стандартлар, метрология қоидалари ва техник шартлар маҳсулотларнинг техник даражасини ва сифатини оширишни таъминламаса ёки амалдаги қонунларга зид бўлса, уларни бекор қиладилар ёки бекор қилиш, амалда бўлиш муддатларини чегаралаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) стандартларни ва техник шартларни тасдиқлашда ва давлат рўйхатидан ўтказишда уларни экспертиза қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни бажариш учун тайёргарликларини текширадилар, агар улар тайёр бўлсалар, уларга кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқни берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернларнинг бош ташкилотларини ишлаб чиқариш-техника ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовларидан ўтказиш бўйича аттестациядан ўтказадилар ва ушбу синовларни уларга бириктириб қўйилган маҳсулотлар бўйича ўтказиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) стандартлар ва ўлчов воситаларини жорий этиш ва уларга риоя қилишни назорат этиш жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, давлат инспекторлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан стандартларни ва метрология қоидаларини жорий этиш ва уларга риоя қилиш масалалари юзасидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширишлар ва экспертизалар ўтказиш учун, шунингдек, аниқланган стандартлар ва метрология қоидаларини бузишларни бартараф этишни назорат қилиш учун зарур ҳолларда техник воситаларни ва мутахассисларни, уларнинг раҳбарларининг розилиги билан жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ҳеч бир тўсиқсиз корхоналарга бориш, бунда уларнинг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгиланган иш тартиби ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда маҳсулотларнинг стандартларга мувофиқлигини текшириш учун уларнинг намуналарини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат синовидан, метрология аттестациясидан ўтмаган, текширилмаган ёки бузуқ ўлчов воситаларини муомалага чиқаришни ушлаб қолиш ва қўлланишни тўхтатиш, бундай воситаларни муомаладан олиб қўйиш тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга улар учун бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатма бериш, зарур бўлган ҳолларда эса уларни тўғридан-тўғри муомаладан олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) стандартлар ва метрология қоидалари талабларига мос келмайдиган конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатларини агар улар маҳсулотларнинг техник даражаси ва сифатини пасайтиришга олиб келадиган бўлса, буюртмачи (ишлаб чиқариш)га беришни ва қўлланишни тақиқлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) стандартларга метрология қоидаларини бузган ҳолда маҳсулотлар чиқариш (шу жумладан, тузатишдан чиқариш)ни, сотишни, ортишни, сақлашни ва фойдаланишни, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) стандартлар ва метрология қоидаларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни белгиланган тартибда ҳатто эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга, ҳокимликларнинг маъмурий комиссияларига, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга улар учун бажариш мажбурий бўлган стандартлар ва метрология қоидаларини бузишларни ва ушбу бузилишларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан стандартлар бузилган ҳолларда белгиланган тартибда уларга иқтисодий санкциялар қўлланиши тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан маҳсулотларни чиқаришда стандартлар мунтазам бузилган ҳолларда «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотни қабул қилишнинг алоҳида режимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) ишлаб чиқариш-техника ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовидан ўтказувчи бош ташкилотларга, агар бунда стандартлар ва метрология қоидалари билан белгиланган синовлар тартибига риоя қилиш таъминланмаса, маҳсулотларни синовдан ўтказишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу синовлар бўйича қабул қилинган қарорларни бекор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ўлчов воситаларини тайёрлаш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни «Ўздавстандарт» органларида кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномасини олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) ўлчов воситаларини тайёрлаш ва текшириш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олиш гувоҳномаларини бу ишларни бажарувчи муассасалар ва ташкилотлар томонидан стандартлар ва метрология қоидаларининг бузилишига йўл қўйилган ҳолларда бекор қилиш ёки рўйхатга олиш гувоҳномаларидан айрим иш турларини чиқариб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) текшириш қоидаларини бузган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари учун ёппасига бир йўла текширишни тайинлаш ва текширишлар ўртасидаги қисқартирилган оралиқни белгилаш, камчилиги зарур даражадаги аниқлик билан баҳоланмаган ўлчов натижаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) стандартлар ва метрология қоидалари бузилганда, ушбу бузилишлар бартараф этилгунга қадар маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳуқуқларига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган ҳуқуқлар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органларининг мансабдор шахсларига, «Ўздавстандарт»нинг бош директори белгилайдиган ҳажмларда, берилади. Бу билан «р» кичик бандда назарда тутилган ҳуқуқ фақат Ўзбекистон Республикаси стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи бош давлат инспекторига ва унинг ўринбосарларига, «е» ва «к» кичик бандларда назарда тутилган ҳуқуқлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назоратнинг бош давлат инспекторларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Стандартлар ва ўлчовлар воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юклатилган вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонунларга риоя қилинишини назорат қилишга ва умумдавлат манфаатларига риоя қилишга, стандартлар ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчов бирликларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда ҳар қандай маҳкамачилик ва маҳаллийчилик каби муносабатларнинг пайини қирқишга даъват этилганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаганликлари учун ва ўзларига берилган ҳуқуқлардан нотўғри фойдаланганликлари учун қонунлар билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан юқори мансабдор шахсга, агар қонун билан шикоят қилишнинг бошқа тартиби белгиланмаган бўлса, 10 кун муддат ичида шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят қилиш шикоят қилинган қарорнинг бажарилишини тўхтата олмайди, мазкур Низомдаги 4-банднинг «р» кичик бандида назарда тутилган чораларни қўллаш холлари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатидан норози бўлганларнинг шикоятлари зудлик билан, лекин шикоят тушган кундан бошлаб кечи билан 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади, қўшимча равишда ўрганишни ва текширишни талаб қилувчи шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларига ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган шароитларни (белгиланган тартибда хизмат хоналари, алоқа, транспорт воситалари ва бошқалар билан таъминлаш) яратиб беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари ўз ишларини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари, истеъмолчилар жамияти ва бошқалар) билан яқиндан ўзаро ҳамкорликда олиб борадилар.