Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
қарори
«Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3001-1]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 4 апрелдаги 69, 2018-20-сон «Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3001, 2018 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 16-сон, 341-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 апрель,
49-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 апрель,
2019-25-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 3 апрель,
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/3001-1/2935-сон)