Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2012 02.06.1995 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.11.2012
Ҳужжат 24.09.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ВЕКСЕЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли « Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни жадаллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўлов муддати кечиктирилган қарз мажбурияти ва Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида етказиб берилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китоб воситаси сифатида вексель хўжалик оборотига жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Векселларни чиқариш ҳуқуқи тижорат банкларига фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда 6 ойгача муддатга берилади. Кўрсатиб ўтилган тижорат банклари улар учун белгиланган муддатларда Марказий банкка тегишли ҳисобот топширсинлар.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк векселлари чиқариш ҳуқуқини бериш тартибига риоя этилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юклансин
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Векселларни траст бошқарувига бериш, шунингдек кредитларни векселлар билан бериш тақиқланади.
(1-банд тўртинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори билан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар Ўзбекистон Республикаси ваколатли тижорат банклари векселларини белгиланган тартибда шартномалар асосида сотиб олишлари мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори билан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вексель пулини тўлаш (вексель мажбурияти бўйича тўлов), қоидага кўра, эмитент томонидан вексель эгасининг аризасига биноан (векселни кўрсатган ҳолда) амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, тўлов бунинг учун эмитентдан ваколат олган банк томонидан эмитентнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли тижорат банкларига корхоналарнинг векселлар эмиссияси бўйича таклифларини кўриб чиқиш, хизмат кўрсатиладиган эмитент-корхоналарнинг тўлов қобилиятини аниқлаш ва тасдиқлаш, векселларнинг ликвидлик даражасини баҳолаш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, молиявий барқарор корхоналар ва ташкилотлар уч ойдан кўп бўлмаган муддатга, истисно ҳолларда эса 6 ойгача бўлган муддатга векселлар чиқариш ҳуқуқига эга бўладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотлар томонидан векселлар чиқарилишига уларга етказиб бериладиган аниқ товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоб қилишга уларда пул маблағлари вақтинча етишмаслигини қоплаш учунгина хизмат кўрсатувчи банк томонидан вексель топшириғи (аваль) мажбурий тартибда расмийлаштирилган ҳолда йўл қўйилади.
(2-банд еттинчи ва саккизинчи хатбошилари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ўтказма ва оддий вексель тўғрисидаги Низом ҳамда корхона ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва муомалада бўлишининг вақтинчалик тартиби маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги мазкур ҳужжатларни тасдиқласинлар ҳамда бир ҳафта муддатда уларни вазирликларга, идораларга, корпорацияларга, уюшмаларга, тижорат банкларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг векселларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларнинг пулини қайтариш шартларини рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
векселлар тўлаш бўйича муддати ўтиб кетган қарзлар кўрсатилган ҳолда векселлар эмиссияси ҳажми юзасидан банклар ва эмитент-корхоналарнинг ҳар ойлик ҳисобот беришини белгилаш;
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентларнинг буюртманомалари бўйича бир ҳафта муддатда вексель бланкларининг марказлаштирилган тартибда тайёрланишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли тижорат банклари билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вексель тўловлари тизимини босқичма-босқич жорий этишни ташкил қилсин, биринчи босқичда векселлар чиқаришга рухсатномани банкларга, шунингдек векселларнинг юқори даражада ликвидлигини таъминлашга қодир бўлган корхоналарга берсин;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда марказий аппаратларда ва жойларда векселлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича тегишли бўлинмалар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
векселларни ўзаро ҳисобга олиш ва уларнинг пулини қайтариш тўғрисида банклар ўртасида шартномалар тузиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
векселнинг муомалада бўлишини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсин, вексель бозорининг ва векселлар эмитентларининг аҳволи тўғрисидаги шарҳларни, прогнозларни эълон қилиб борсин, векселлар бўйича муваффақиятли иш олиб бораётган корхоналар тажрибасини ўтказишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда векселлар ишлатилиши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли таклифлар тақдим этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралар тармоғини анча кенгайтирсин, гаровни расмийлаштиришда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровни расмийлаштиришнинг қисқа муддатларини белгилаб хизматлар ҳажмини кенгайтириш юзасидан шарт-шароитлар яратсин;
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 сентябрдаги 452-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идораларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармаларига векселлар масаласида билдирилган эътирозлар тўғрисида ахборот тақдим этишни юкласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилган ишлар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
векселлар, шу жумладан, муддати ўтиб кетган векселлар билан амалга ошириладиган операцияларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш тартибини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги билан биргаликда нотариал идораларнинг қўшимча қарорини ташкил этишни маблағ билан таъминлаш манбалари ва давлат нотариусларининг сони тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 3-бандининг «а» ва «б» кичик бандларига қисман ўзгартириш киритилиб, давлат божининг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ва гаров рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилганлиги учун шартнома суммасининг 0,3 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кўп эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров тўғрисидаги шартнома муддатининг узайтирилганлиги учун шартнома суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кўп эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 6-сон, 19-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 37-38-сон, 382-модда)