Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2026 12.04.2019 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2026
Ҳужжат 07.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли «Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сон Фармони ҳамда «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор 2019 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М.Ганиев ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси в.б. Ф.А. Бобоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 303-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Давлат божхона қўмитаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ҳамда чарм ва мўйна хом ашёсини экспорт қилувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда экспортчи ташкилотлар деб аталади) чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«вет блю» — ошланган ярим тайёр чарм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чарм ва мўйна хом ашёси — ТИФ ТН бўйича 4101 — 4107, 4112 00 000 0 — 4114, 4301 — 4302 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мониторингни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чарм ва мўйна хом ашёсининг экспорт ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан Уюшма томонидан экспортчи ташкилотларнинг экспорт контрактлари мониторингдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экспортчи ташкилотлар экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактининг асли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактига нарх калькуляцияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали «вет блю» (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 410621 0000 кодлари) хом ашёсини олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида Уюшманинг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхаси ёки йиғим суммасини бир ой муддат ичида тўлаб бериш бўйича кафолат хати (майда шохли молнинг ТИФ ТН бўйича 4105, 4106 21 000 0 кодлари бўйича таснифланадиган ярим тайёр чармини олиб чиқишда ундирилиши белгиланган экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдоридаги йиғим 2025 йил 1 январга қадар ундирилмайди).
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Уюшма томонидан икки иш куни муддатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспорт контрактлари мониторингини амалга оширишда бозор конъюнктурасини ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш жараёнида контрактда кўрсатилган нархларнинг нисбатан пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганида Уюшма чарм ва мўйна хом ашёсининг ўртача нархлари тўғрисида экспортчи ташкилотга тавсиявий хулоса беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлган ҳолларда Уюшма ушбу экспортчи ташкилотлар ва контрактлар бўйича уч иш куни муддатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экспортчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда барча ҳужжатлар камчиликлари кўрсатилган ҳолда икки иш куни муддатида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Экспортчи ташкилот томонидан Уюшмага мониторинг учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг асл нусхалари экспортчи ташкилотга қайтарилади, ҳужжатлар нусхалари Уюшмада сақлаш учун қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чарм ва мўйна хом ашёси экспортининг божхона назорати Уюшма томонидан экспортчи ташкилот тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотномалар асосида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқиш (экспорт) мониторинги ва ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган чарм ва мўйна хом ашёси тўғрисидаги экспортчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Экспортчи ташкилотлар экспорт контрактларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши, Уюшмага мониторинг учун мазкур Низомга мувофиқ тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, чарм ва мўйна хом ашёси экспорт нархларининг тўғри шакллантирилиши, божхона чегараси орқали олиб чиқилаётган чарм ва мўйна хом ашёсининг мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ТИФ ТН кодларига тўғри келиши бўйича жавобгардирлар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎_______-сон

‎‎20 ___ йил «___» ________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Давлат божхона қўмитаси*

‎‎_____________________________________________________________________________________________нинг
‎(ташкилот номи)
‎___________________________________________________________________________________ кодлари бўйича
‎(ТИФ ТН кодлари)
‎_______________________________________________________________________________________ миқдорида
‎(ҳажми ва суммаси) (ҳар бир ТИФ ТН коди бўйича алоҳида кўрсатилади)

‎‎чарм ва мўйна хом ашёсини экспорт қилиш бўйича 20___ йил «___» __________ даги _____-сонли контракти «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ мониторингдан ўтказилди.

‎‎«Ўзчармсаноат» уюшмаси

___________________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)

‎М.Ў‎

‎‎_______________________
‎‎‎(имзо)

_______________________
‎‎‎(лавозими)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Ўзчармсаноат» уюшмасининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/303/2930-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.10.2024 й., 09/24/642/0786-сон)