Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012 27.04.1995 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012
Ҳужжат 27.04.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ва фармонларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси таркибида Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш бўлими ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати тузилмасида ташкил этилаётган бўлимнинг 3 та штат бирлиги (бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош консультантлар) учун зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 1992 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бажарилишини таъминлаш ва бузилишининг олдини олишга доир шошилинч чора-тадбирлар кўради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг «е» — «ц» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «ч» кичик бандлари деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 8-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижро этувчи хокимият маҳаллий органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан сўзсиз бажарилишини текшириш. Улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига аниқланган қонунчилик бузилишларини, қонун бузилишларининг сабабларини ва уларга йўл очиб берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ўн беш кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузаётган шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун юқори ёки суд органларига мурожаат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е» — «з» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «и» кичик бандлари деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)