27.04.1995 йилдаги 152-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012
Ҳужжат 27.04.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ва фармонларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) 6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 7-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
7-банднинг «е» — «ц» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «ч» кичик бандлари деб ҳисоблансин;
в) 8-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижро этувчи хокимият маҳаллий органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан сўзсиз бажарилишини текшириш. Улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган органлар ва корхоналарнинг раҳбарларига аниқланган қонунчилик бузилишларини, қонун бузилишларининг сабабларини ва уларга йўл очиб берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ўн беш кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузаётган шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун юқори ёки суд органларига мурожаат қилиш»;
«е» — «з» кичик бандлари тегишли равишда «ж» — «и» кичик бандлари деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.