Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) номи ва 1-банднинг ўзбек тилидаги матнида «посёлкалар» сўзидан кейин «, қишлоқлар» сўзи қўшилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги «тоғли туманларда» сўзларидан кейин «ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 апрель,
302-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 09/19/302/2924-сон)