10.04.2019 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирилган ишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 295-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) ҳудудлардаги мавзули сайёр мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудлардаги мавзули сайёр мажлислари (кейинги ўринларда сайёр мажлислар деб аталади) жойларда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг самарадорлигини ўрганиш борасида Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар сайёр мажлисларни ўтказишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг комплекс таҳлилини, шу жумладан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил ошириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш жараёнининг мониторингини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудуднинг экспорт салоҳиятни ошириш ҳолатини ўрганиш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») ижроси устидан тизимли ва таъсирчан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг, барча даражадаги ҳокимлар фаолиятини баҳолаш, зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали ва натижадор бажарилиши, шунингдек, Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлиги масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим вазифалар, иқтисодиётнинг аниқ тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сайёр мажлисларни ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сайёр мажлисларни ташкиллаштириш ва ўтказиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сайёр мажлислар тизимли асосда, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўтказилади. Сайёр мажлислар санаси ҳамда уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирлар (режа-жадвал) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайёр мажлислар зарур ҳолларда видеоселектор йиғилиши шаклида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сайёр мажлислар қуйидагилардан келиб чиқиб режалаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги ҳолатни танқидий таҳлил қилиш ва мақсадли вазифаларни амалга ошириш бўйича талаблари ва топшириқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга ошириш ҳолатининг танқидий ва тизимли таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») ижроси жараёнининг мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган сабаб ва муаммоларнинг тизимли таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатининг мониторинги ҳамда таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сайёр мажлисларда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сайёр мажлисларда Бош вазир раислик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайёр мажлисларда раислик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош вазирнинг топшириғига асосан Бош вазирнинг ўринбосари ёки маслаҳатчиси ваколатлари соҳасига бевосита кирувчи масалалар бўйича сайёр мажлислар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси раислигида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сайёр мажлисларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ахборот-таҳлилий ва ташкилий таъминлаш Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ сайёр мажлис ўтказилиши санасидан камида йигирма кун олдин Вазирлар Маҳкамасига кун тартиби, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини, тегишли таҳлилий материалларни, шунингдек, сайёр мажлис баённомаси лойиҳасини киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларини жалб қилган ҳолда сайёр мажлис санасидан камида ўн кун олдин киритилган материалларни пухта ишлайди ҳамда сайёр мажлисни ўтказиш бўйича зарур маълумотнома, ахборот-таҳлилий, тақдимот ва бошқа материалларни тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилардан иборат ҳужжатлар тўпламини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга факсограмма (кузатув хати, топшириқ) лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартиби ва кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш тартиби лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот берувчилар ва сайёр мажлисда иштирок этувчи шахслар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги ҳисоботлар бўйича маълумотнома-объективкалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий маъруза лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёр мажлис баённомаси лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таҳлилий ва тақдимот материаллари, сайёр мажлис анонси ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларни ўз ичига олган ташкилий масалаларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёр мажлисни ўтказиш санаси, жойи ва шакли (очиқ, ёпиқ, видеоселектор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёр мажлис иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва жойлаштириш схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник воситалардан (телефонлар, радиоалоқа, шунингдек, аудио- ва видео қайд этиш ҳамда ахборотни қайта ишлаш воситалари) фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёр мажлис баённомасини ва стенограммасини юритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайёр мажлис иштирокчиларини жойлаштириш, транспорт таъминоти тартиби ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сайёр мажлислар ўтказишни сифатли ва барвақт ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти мудири, Бош вазир протокол хизмати мудири, Бош вазир матбуот котиби, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларидан иборат таркибда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси сайёр мажлисни ўтказиш санасидан етти кун олдин сайёр мажлисни ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатлар тўплами ва ташкилий масалалар бўйича Бош вазирга ахборот беради ва Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда бир кун ичида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан кўриб чиқилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб қайта ишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайта ишланган материаллар сайёр мажлисни ўтказиш санасидан беш кун олдин Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти масъул ходимлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг бошқа масъул ходимлари билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан уч кун олдин сайёр мажлисга барвақт ва сифатли тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун сайёр мажлис ўтказиладиган жойга (ҳудудга) ташриф буюради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайёр мажлисга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мансабдор шахсларнинг сайёр мажлисларга иштирок этиши Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сайёр мажлисларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайёр мажлисларга зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари таклиф этилиши мумкин. Бошқа мансабдор шахслар сайёр мажлисларга фақат ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сайёр мажлисда Бош вазирнинг мажлис мавзусига бевосита тегишли бўлган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа объектларга ташрифи ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари Бош вазирнинг объектларга ташрифи давомида материалларнинг тақдимотини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг объектларга ташрифини ташкиллаштириш Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари вакилларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сайёр мажлисларда масалаларнинг муҳокамаси, қоида тариқасида, очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайёр мажлисларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сайёр мажлисларда Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг, Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сайёр мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сайёр мажлисларда қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади. Сайёр мажлис баённомаси зарурат бўлганда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сайёр мажлис баённомаси лойиҳаси сайёр мажлис ўтказилганидан кейин уч кун ичида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда расмийлаштирилади ҳамда кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган сайёр мажлис баённомаси Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолашга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бош вазир раислигида ўтказилган сайёр мажлис баённомаси имзолашга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админисрациясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими билан биргаликда имзоланган сайёр мажлис баённомасини тарқатишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сайёр мажлисларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалаларнинг муҳокамасига жамоатчиликни жалб қилиш Бош вазир Матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бош вазир матбуот хизмати сайёр мажлисда муҳокама қилиниши режалаштирилаётган масалалар тўғрисида эълон бериш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини ёритишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сайёр мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сайёр мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмалари сайёр мажлисларнинг баённома топшириқлари бажарилишининг тизимли назорати ва таҳлилини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан тизимли асосда сайёр мажлисларнинг баённома топшириқлари бажарилиши жараёнининг мониторинги амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сайёр мажлислар баённома топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ташкиллаштириш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/295/2921-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)