Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025 11.04.1995 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Ҳужжат 26.12.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида» 1994 йил 24 ноябрдаги Фармонига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда, шунингдек, ер майдонларини якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун умрбод мерос қилиб қолдириш шарти билан эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида фуқароларга сотиш амалиётини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари, шаҳар кўринишидаги ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ерларини (1991 йилги базис нархларда) комплекс иқтисодий баҳолаш натижалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга хусусий мулк сифатида берилмайдиган ва кимошди савдоларида мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотилмайдиган ерлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда хусусий мулк сифатида сотиш, шунингдек, якка тартибда уй-жой қурилиши ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун ер майдонлари ажратиш ишларини фаоллаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 4 июлдаги 341-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом»нинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 11 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ер майдонларининг бошланғич нархи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ, ерларни комплекс иқтисодий баҳолаш натижалари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич нархни аниқлаш учун ер участкасининг қиймати «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда йилнинг ҳар чорагида аниқланадиган нархларнинг ўзгариш коэффициенти (индекси)га кўпайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич нархни белгилашда аниқ қарор топган талаб ва таклифларга боғлиқ ҳолда ошиб борувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ерларни комплекс иқтисодий баҳолашга ҳокимликлар томонидан аҳоли яшайдиган жойни ободонлаштириш учун маблағлар сарфланишига қараб, яқин давр учун тегишли равишда асослаб, муҳандислик инфраструктурасини истиқболни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ер майдонларининг уларнинг жойлашган ўрни, муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги, архитектура ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган бошланғич нархларини белгилаш учун минтақалар ҳудудлари тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари қарори билан зоналарга бўлинади ва зарур бўлган ҳолларда улар бўйича нархлар лойиҳа институтлари билан биргаликда, ер кадастрларини ва якка тартибда иморат қуришга обод қилиш учун зарур бўлган битта участкага қилинадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш битишувларини ёки шартларини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги низолар тегишли судда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда хусусий мулк сифатида сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалари ҳақида декларация талаб қилмаган ҳолда, хусусий мулк сифатида сотиш танлов асосида ёки кимошди савдоларида Ўзбекистон Республикаси давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг белгиланган тартибига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиш тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ер майдонларини хусусий мулк сифатида сотиш ҳақидаги қарорларни тақдим этишгандан кейин Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан янги мулкдор ўртасида объектнинг фаолият тури тўғрисида шартнома тузиш танлов ёки кимошди савдосининг шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят, туман ва шаҳар ер тузиш хизматлари тегишли ҳудуд бўйича қурилган ва чала қурилган ер майдонларининг чегараларини (контурларини) натура тарзида белгилайдилар ҳамда сотувчига (Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига) ана шу майдонларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатларни берадилар. Бунда ер майдони савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг сотиб олинаётган объектининг санитария ва технология жиҳатидан фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган энг кам ҳажмдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов ёки кимошди савдоси ғолибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан уни кейинчалик тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказиш учун объектга у жойлашган ер майдони билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси белгиланган тартибда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда танлов бўйича ва кимошди савдосида хусусий мулк сифатида сотилаётганда объектнинг ва ер майдонининг нархини ўз ичига олувчи ягона бошланғич нарх белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер майдонларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ер майдонлари мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектар ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун 0,06 гектар доирасида кимошди савдоларида сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида тажриба тариқасида, халқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари, шунингдек, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ерлари фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида кимошди савдоларида ва танлов асосида суғориладиган ерлар 3 гектаргача ва суғорилмайдиган ерлар 15 гектаргача доирада сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида ва танлов асосида тажриба сифатида сотиладиган Қорақалпоғистон Республикасидаги фойдаланилмаётган ер майдонларининг, шунингдек, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиладиган ерларининг бошланғич нархи, қарор топган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда, ерларни сифат жиҳатдан баҳолаш натижалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши белгилайдиган тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кимошди савдоларини ўтказиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Якка тартибда уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш бўйича кимошди савдоларида хорижий юридик ва жисмоний шахслар — дипломатик корпус ходимлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган матбуот вакиллари, доимий ваколатхоналар, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар ходимлари, қўшма корхоналарда доимий асосда ишловчи шахслар, шунингдек, республикада доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар қатнашишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга хусусий мулк сифатида берилмайдиган ва кимошди савдоларида мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотилмайдиган ерлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва шаҳарчалардаги умумий фойдаланишдаги ерлар (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, истироҳат боғлари, скверлар, хиёбонлар, сувни муҳофаза қилиш зоналари, чўмилиш жойлари ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиат ёдгорликлари, ботаника боғлари ерлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғломлаштириш ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш учун берилган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген захарланишга учраган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарларни ривожлантириш бош режаларида, мукаммал режалаштириш лойиҳаларида ва объектларни (савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларидан ташқари) жойлаштириш схемаларида назарда тутилган ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош йўлларга туташ ерлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қуввати узатиш линиялари, кабель линиялари ва подстанциялар, иссиқлик, сув ва канализация трассалари ҳамда газ қувурлари, умумдавлат алоқа линиялари учун ажратилган ерлар ва улардаги иншоотлар, сув хўжалиги иншоотлари.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 15-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)