Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1.3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 860-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 19 февралдаги 15-сонли «Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3610, 28.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь) тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1.3-банди саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 март,
2019-19-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2019 й., 10/19/860-4/2908-сон)