Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2921-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Спорт унвони ва спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимномалар ҳар ойда малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Малака комиссияси мажлислари унинг раиси томонидан чақирилади.
Малака комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда унинг раиси томонидан чақирилиши мумкин.».
2. Мазкур буйруқ Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. НАБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 март,
4-сон
Келишилган:
Мудофаа вазири Б. ҚУРБОНОВ
2019 йил 28 март
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2019 йил 28 март
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2019 йил 28 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2921-2/2893-сон)