Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
«Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2474-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 1 майдаги 26, 3қ-2013-сон «Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2474, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 345-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
13-2019-қ/қ-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
2-мб-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2474-1/2902-сон)