11.02.2019 йилдаги ПҚ-4172-сон
Ҳужжат 11.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ««Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» ПҚ-3777-сонли Қарорига мувофиқ аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида амалга оширишни янада кенгайтириш мақсадида:
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган сектор раҳбарлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланишида ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишида масъул эканлиги белгилаб қўйилсин ва бу борада тижорат банкларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.