Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 06.04.2019 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжат 06.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларининг шахсий таркибини овқатлантиришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур бўлган захираларини сақлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини таъминлаш учун аутсорсерларга ҳақиқий харид нархларида транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, янгилаш тартибида реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (жумладан, доимий жойлашув пунктида, дала шароитида, табиий ва бошқа характердаги фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, шунингдек, бошқа ҳолатларда) ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари штатида тегишли лавозимларни сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда ва бошқа вазиятларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини овқатланишини ташкил этиш учун муқобил штат лавозимларини назарда тутиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари ва органлари штатига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритган ҳолда, унинг овқатланишини ташкил этадиган аутсорсерлар томонидан савдо устамасининг юқори — 20 фоиз даражасига риоя қилиш шарти билан улар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тоифаланган ҳарбий объектлари ҳудудида шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритмаган ҳолда, шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига ошхона учун бино ва ускуналарни тақдим этиш, шунингдек, уларнинг коммунал тўловлар бўйича харажатларини тўлаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлик хизматининг шахсий таркиб овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тизимига ўтадиган органлари ва бўлинмаларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсерлар танловини ўтказишни, бунда умумий овқатланиш соҳасида катта тажрибага, етарли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ўз ташаббуси билан ошхоналар шароитини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг органлари ва бўлинмаларига белгиланган тартибда шартномалар тузиш учун аутсорсерларни танлаш бўйича баённома қарорларини ўз вақтида тақдим этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсерларга озиқ-овқат маҳсулотларини фермер хўжаликларидан ва бошқа улгуржи савдо вакилларидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишда ҳар томонлама кўмаклашишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аутсорсерлар танловини сифатли ўтказиш бўйича жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати буюртманомаларига мувофиқ асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлари турларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари эҳтиёжини ҳисобга олсин ва уларни аутсорсерларга иссиқ овқат таъминотида бўлган шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун реализация қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 апрелдаги 282-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари (кейинги ўринларда Хизмат органлари ва бўлинмалари деб аталади) шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг — Хизмат органлари ва бўлинмалари томонидан шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш функцияларини шартнома асосида аутсорсерга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсер — Хизмат органлари ва бўлинмаларига шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича шартнома асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркиб — ўрнатилган тартибда иссиқ овқат таъминотига киритилган ҳарбий хизматчилар ва пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (болаларидан ташқари), шу жумладан стационар ҳарбий-шифохона муассасаларида даволанаётганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини озиқ-овқат таъминоти озиқ-овқат йўналиши томонидан аутсорсинг шартларида ташқи умумий овқатланиш корхоналарини жалб этиш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аутсорсерларни жалб этиш орқали Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва талаб қилиш режалаштирилган йилда овқатланувчилар сони, меъёрлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Талабгорларни танлаш, нархларни шакллантириш ва шартномаларни тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аутсорсерларни танлаб олиш натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади ва шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш юзасидан Хизмат органлари ва бўлинмалари билан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича белгиланган тартибда шартнома тузиш учун бир кун муддатда Хизмат органлари ва бўлинмаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аутсорсерларни жалб этган ҳолда, шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил этиш бўйича шартномалар бир календарь йил учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шартнома суммаси тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми бўлган умумқўшин паёгининг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, Хизматнинг органи ёки бўлинмаси раҳбари аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хизмат шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда Хизмат органлари ва бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар Хизмат органига (бўлимига) ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада) ва аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20 фоизгача устама ҳақи ҳисобга олинган равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш ва аутсорсер ҳамда Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасидаги ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2- ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Овқатланиш режими ва уни режалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шахсий таркибнинг овқатланиш режимини ишлаб чиқиш аутсорсерлар билан келишилган ҳолда Хизмат органи ва бўлинмаси бошлиғига, унинг тегишли ўринбосарига, Хизмат органи ва бўлинмаси тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари бошлиқларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таомлар тарқатилишидан олдин Хизмат органи ва бўлинмаси врачи (фельдшер) орган ва бўлинма навбатчиси билан биргаликда таомлар сифатини татиб кўриш орқали текширадилар, шунингдек, ошхона хоналари, ошхона идиш-товоқлари, инвентарларнинг санитар ҳолатини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир ҳарбий хизматчига тўлиқ берилишини назорат қилиш, тайёрланган таомлар сифатини баҳолаш учун бўлинма ва орган раҳбари ёки унинг кўрсатмасига биноан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар куни тайёр таомлар (эрталабки нонушта, тушлик, кечки нонуштадан олдин) татиб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат органлари ва бўлинмалари масъул мансабдор шахслар орқали тайёрланган таомлар сифати, порциялар миқдорини текширишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хизмат органлари ва бўлинмаларига келтириладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли бўлиши шарт. Маҳсулотлар сифати мувофиқлик сертификатига ва давлат стандартлари томонидан ўрнатилган кўрсаткич ва техник шартларга мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (сертификатлар ва маълумотлар), шунингдек, давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга жавоб бермаган озиқ-овқат маҳсулотларни қабул қилишга йўл қўйилмайди. Келтирилган ҳар бир партия озиқ-овқат маҳсулотларига уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хизмат орган ва бўлинмаларига келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари Хизмат орган ва бўлинмаларининг мансабдор шахслари, тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари комиссиялари томонидан аутсорсер вакили иштирокида назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органолептик кўрсаткичларига кўра сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лабораторияларига, шунингдек, ички идоравий лабораторияларга таҳлил учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат омборига келтирилган маҳсулотларнинг сифати ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларда кўрсатилган стандарт талабларига, техник шартларга, маркировкага мос келмаса, Хизмат органи ва бўлинма раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан бу ҳақида далолатнома тузилади. Аутсорсер зудлик билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириш бўйича чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда Хизмат органи ва бўлинма раҳбари сифатсиз маҳсулот келтирилганлиги ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма равишда аутсорсерни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ошхона ишини (фаолиятини) ташкил этиш ва санитария нормаларига риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ошпазлар ва ошхонанинг бошқа ишчиларига улар санитария-гигиена минимумидан синов топшириб тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг ошхонада ишлашга рухсат берилади. Кейинчалик улар маълум ўрнатилган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар ва кўрик натижалари шахсий санитария китобчасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хизматнинг тегишли органлари ва бўлинмалари томонидан махсус текширув тадбирларидан ўтказилган аутсорсерларга Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш фаолияти даврида маълум бўлган ошкор қилиб бўлмайдиган ва махфий маълумотларни тарқатмаслиги учун тўлиқ жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Озиқ-овқат йўналишидаги объект ва моддий-техника воситалардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхонага фойдаланишга берилган моддий-техник воситалар Хизмат органлари ва бўлинмалари комиссияси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, аутсорсерга (ноль ставка билан) вақтинча фойдаланишга берилади. Ушбу далолатнома орган ва бўлинма комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланиб, Хизмат органи ва бўлинмаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун фойдаланишга вақтинча топширилган моддий-техник воситаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини аутсорсер амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аутсорсерга вақтинча фойдаланишга топширилган моддий-техник воситалар эксплуатация қилишнинг ўрнатилган муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келса, аутсорсер ҳисобидан тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган аутсорсерларга ёпиқ объектларда жойлашган умумий овқатланиш муассасаларида Хизматнинг шахсий таркиби учун халқ истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шахобчалари юритишга рухсат берилади. Бу фаолият учун қўшимча рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Маҳсулот нархига 20 фоизгача устама ҳақи ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши тузилган шартномани белгиланган тартибда Хизмат органи ва бўлинмаси ёки аутсорсер ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низомда белгиланган талабларни бузган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

________-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун
‎НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

‎‎__________ шаҳри

20___ йил «____» ________
‎ ‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати номидан Низом асосида фаолият юритувчи _______-ҳарбий қисм командири ___________________ (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади)

(Ф.И.О.) ‎

бир томондан ва ____________________номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи

(ташкилот номи)

директор _______________________________ (кейинги ‎‎ўринларда Аутсорсер деб аталади), иккинчи

(Ф.И.О.) ‎

‎‎томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

‎‎I. Шартнома предмети

‎‎1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра, Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
‎1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни _______-ҳарбий қисм шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади.
‎1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:
‎‎20 ___ йил «____» _____________дан.
‎20 ___ йил «____» _____________гача.
‎1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

‎‎‎II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
‎2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, гигиена нормалари, ҳарбий хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун таъминот нормалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматларни кўрсатиши.
‎2.1.2. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиши.
‎2.1.3. Давлат стратегик захирасини янгилаши, шунингдек, Буюртмачининг бўлинмаларида етиштирилган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда харид қилиши.
‎2.1.4. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши.
‎2.1.5. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши.
‎Таомнинг (озиқ-овқат маҳсулотларининг) сифатсизлиги, таом тайёрлаш ва истеъмол қилиш жойларининг ҳолати, шунингдек, ошхона идишларининг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши.
‎2.1.6. Малакали, тажрибали, қуйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга Буюртмачи билан келишган ҳолда таом тайёрлаш жараёнига рухсат этиши.
‎2.1.7. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши.
‎2.1.8. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги.
‎2.1.9. Мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши.
‎2.1.10. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (ошхона, омборхона ва бошқалар), ускуналарни, жиҳозларни, идишларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши.
‎2.1.11. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши.
‎2.1.12. Мазкур шартномага асосан Хизмат кўрсатиш ишларига жалб этилган ошпазларни ва бошқа ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши.
‎2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
‎2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши.
‎2.2.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (ошхона, омборхона ва бошқалар), ускуналарни, жиҳозларни, идишларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши.
‎2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, бажарилаётган Хизматларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш.
‎2.3.2. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш.

‎‎‎III. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

‎‎3.1. Мазкур шартномага 1-иловага мувофиқ хизматлар_______________________________ нархи

(сумма сон ва сўз билан)‎‎

сўмни ташкил этади. ‎
‎‎3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади. ‎
‎3.2.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархи ва тасдиқланган тегишли нормалар бўйича Буюртмачи томонидан белгиланади ва шахсий таркиб сонига кўпайтирилади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади.
‎‎3.2.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради. ‎
‎3.2.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади. ‎
‎3.2.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган, Шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари Томонлардан бирининг ташаббуси билан одатда бир ойда камида бир марта қайта кўриб чиқилади. ‎‎ ‎‎

‎IV. Томонларнинг мажбуриятлари‎‎

‎‎4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
‎4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.
‎4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.
‎4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

‎‎‎V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

‎‎5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
‎5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

‎‎‎VI. Форс-мажор ҳолатлар

‎‎6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

‎‎
‎VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
‎7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.
‎7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

‎‎‎VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати

‎‎8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.

‎‎‎IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

‎«Аутсорсер»
‎-------------------------------------------
‎------------------------------------------- ‎‎

‎«Буюртмачи»
‎----------------------------------------
‎---------------------------------------- ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «____» _________ даги ______ -сон Шартномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўм)

Ойлар

Ойдаги кунлар сони

1-норма

«Умумқўшин паёги»

Байрам кунларида умумқўшин паёгига
қўшимча бериладиган паёк

Бошқа турдаги қўшимча бериладиган паёк

Жами

умумий сумма

одам сони (сутодач)

паёк

қиймати

умумий сумма

одам сони (сутодач)

паёк

қиймати

умумий сумма

одам сони (сутодач)

паёк

қиймати

умумий сумма

январь

31

февраль

28/29

март

31

апрель

30

май

31

июнь

30

июль

31

август

31

сентябрь

30

октябрь

31

ноябрь

30

декабрь

31

Шартноманинг жами суммаси

365/366

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «____»_______ даги ______-сон Шартномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозордаги ўртача амалдаги нархлар бўйича 1-умумқўшин паёги қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўм)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Норма бўйича бир суткада
1 кишига

1 кг нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр.

2.

2-нав буғдой уни

гр.

2.

Турли ёрма (крупа)

гр.

3.

Дуккакли ўсимлик маҳсулотлари

гр.

4.

Гуруч

гр.

5.

Макарон маҳсулотлари

гр.

6.

Гўшт

гр.

7.

Балиқ

гр.

8.

Ўсимлик ёғи

гр.

9.

Сигир ёғи

гр.

10.

Ҳайвон ёғи

гр.

11.

Товуқ тухуми (1 ҳафталик сони)

дона

12.

Сут

гр.

13.

Шакар

гр.

14.

Ош тузи

гр.

15.

Чой

гр.

16.

Дафна барги

гр.

17.

Қалампир

гр.

18.

Хантал кукуни

гр.

19.

Сирка (уксус)

гр.

20.

Томат пастаси

гр.

21.

Сабзавотлар, шу жумладан:

гр.

- картошка

гр.

- карам

гр.

- лавлаги

гр.

- сабзи

гр.

- пиёз

гр.

- бодринг, помидор, кўкат ва саримсоқ пиёз

гр.

- қовоқ, турп, шолғом

гр.

22.

Мевалар

гр.

23.

Мева-сабзавотлардан тайёрланган шарбат

гр.

24.

Таркибида витамин бўлган дорилар, драже

дона

25.

Доривор ўсимликлардан тайёрланган аралашма (концентрат)

гр.

Паёкнинг якуний суммаси:

20% устама:

20% устама билан паёкнинг якуний суммаси:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозордаги ўртача амалдаги нархлар бўйича байрам кунларида умумқўшин паёгига (1-норма) қўшимча паёк қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўмда)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Норма бўйича

бир суткада 1 кишига

1 кг нархи

Умумий сумма

1.

1-тоифа мол гўшти

гр.

2.

Печенье

гр.

3.

Асал

гр.

Паёкнинг якуний суммаси:

20% устама:

20% устама билан паёкнинг якуний суммаси:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозордаги ўртача амалдаги нархлар бўйича умумқўшин паёгига қўшимча паёк қийматининг ҳисоб-китоби
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(сўмда)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Норма бўйича бир суткада
1 кишига

1 кг нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр.

2.

Печенье

гр.

3.

Сигир ёғи

гр.

4.

Д-1 тухум

дона

5.

Шакар

гр.

6.

Олий навли чой

гр.

Паёкнинг якуний суммаси:

20% устама:

20% устама билан паёкнинг якуний суммаси:

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсер ва Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2019 й., 09/19/282/2894-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)