Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343. 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й.. 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасидан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 март,
39-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/2343-3/2879-сон)