Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН 500 (БЕШ ЮЗ) СЎМЛИК БАНКНОТЛАРНИНГ ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 500 (беш юз) сўмлик банкнотлар чиқариш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 500 (беш юз) сўмлик банкнотларнинг намунаси ҳамда дизайни маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 500 (беш юз) сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек банкнот тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 29 май,
93-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 192-модда)