Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Илгари қабул қилинган қарорларни ўзгартирган ҳолда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари тизимида раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасида ягона, самарали сиёсатни шакллантириш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мамлакат аҳолиси, саноат, ижтимоий-маданий объектларини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга доир фаолиятини ташкил этишни, шунингдек вазирликнинг молия-иқтисодий ва моддий-техника таъминотини ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси (Т.А. Худойбергенов) ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ташкилий-кадрлар ишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 28 июнь,
278-сон