Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 91-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1291-9]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 91-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банк ёки молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
5/19-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1291-9/2869-сон)