26.03.2019 йилдаги 253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда халқаро факультетни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ ҳамда тиббиёт олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хамкорликда факультетлар ташкил этиш ва юқори малакали, халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда магистратура ва клиник ординатура таълим йўналишларида халқаро факультет (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётининг реал сектори тармоғи учун муҳим илмий-техник вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган тор доирадаги юқори малакали мутахассисларни, илмий, илмий-педагогик кадрларни магистратура ва клиник ординатура таълим йўналишларида халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи минтақасидаги касалликларнинг барвақт профилактикаси, юқори технологияли даволаш усулларини қўллаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва атроф муҳитнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш соҳасида юқори технологияларга асосланган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, ишлаб чиқариш тармоқлари ва бизнес-ҳамжамиятлар билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультет кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълимнинг асосий мутахассисликлари бўйича магистр, таянч докторант (PhD) ва клиник ординаторлар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг (кейинги ўринларда филиал деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус ва инглиз тилларида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университетида қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетнинг магистратура ва клиник ординатура таълим йўналишларига қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетга талабаликка қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишув асосида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида ҳамда Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университетида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган, ўзаро келишув асосида белгиланган намунадаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультет фаолиятини молиялаштириш филиалга талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳамда Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан келишган ҳолда 2019 йил 1 сентябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетга филиал ҳудудидаги бинолардан мос жой ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда магистратура ва клиник ординатура таълим йўналишларида ўқув дастурларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетда фаолият олиб борадиган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар таркибини юқори малакали маҳаллий ва хорижий илмий-педагог кадрлар ҳисобидан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, факультетнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари харид қилиш) ишлари учун филиалнинг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаларига биноан ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда Тошкент шаҳридаги И. Каримов номидаги халқаро аэропортда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 09/19/253/2842-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)