|
Джумагалдиев Мухамет Рузимович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси, гуруҳ раҳбари |
|
Искандаров Тургун Хасанович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
Садиков Норкул Саидович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалалари қўмитаси аъзоси, Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари |
|
Санақулов Қувондиқ |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори |
|
Чуллиев Шухрат Аскарович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор |
|
Эшматова Феруза Фарҳодовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари |
|
Айтжанова Нурия Джалгасбаевна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси |
|
Туляков Элдор Собиржонович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
Ширинов Джаҳонгир Жабборович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси |
|
Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг кўшма қарори, 10.01.2019 йилдаги 2296-III-сон
Кучга кириш санаси
10.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Испания Қироллиги Бош Кортеслари ўртасида «Ўзбекистон-Испания» парламентлараро гуруҳини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Испания Қироллиги Бош Кортеслари ўртасида «Ўзбекистон-Испания» парламентлараро гуруҳи қуйидаги таркибда тузилсин:
2. Ушбу Қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 январь,
2296-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 январь,
КҚ-485-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 04/19/2296-III/КҚ-485-III/2824-сон)