23.01.2019 йилдаги 2301-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 23.01.2019 йилдаги 2301-III-сон
Кучга кириш санаси
23.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри бўйича ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзодларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида тасдиқлаш амалиётини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг яқин ҳамкорлиги асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилиб, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган фаолият устидан депутатлик ва парламент назоратининг кучайтирилганлиги кутилган ижобий натижаларни берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтган йилда Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисидаги ахбороти Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисларида икки маротаба, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари ҳамда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари, мос равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) Кенгашларида 3224 маротаба эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, жойлардаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолати Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика Комиссияси ҳамда маҳаллий кенгашларнинг қўшма мажлисларида депутатлар, сенаторлар, давлат ва жамоат органлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирокида кескин муҳокама қилиниб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган йилда жиноятчиликнинг 33 фоизга камайишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ишлари етарли самара бермади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқибатда, ўтган йилда республика ҳудудида 49.011 та жиноят содир этилиб, ҳар 100 минг кишига 150 тадан тўғри келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу кўрсаткич, айниқса, Навоий (215 та), Тошкент (218) ва Бухоро (159) вилоятларида юқори бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина содир этилган 432 та қотилликнинг аксарияти Тошкент вилояти (66), Тошкент шаҳри (61), Фарғона (52), Самарқанд (48) ва Қашқадарё (40) вилоятлари ҳисобига тўғри келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини маҳаллий Кенгашларда эшитишда ҳали-ҳамон расмиятчилик ва юзакиликка йўл қўйилаётганлиги, депутат ва сенаторларда ташаббускорлик етишмаётганлиги боис маҳаллий Кенгашлар назорати талаб даражасида ташкил этилмаганлиги каби бир қатор омиллар сабаб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, сўнгги пайтларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга бевосита масъул бўлган ички ишлар тузилмаларига бошчилик қилаётган кадрларда билим кўникмалари, малака ва тажрибанинг етишмаётганлиги ҳам мазкур фаолиятда етарлича муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис кўрсатиб ўтилган камчиликларнинг бартараф қилинишига эришиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятида ички ишлар органлари ва халқ вакилларининг уйғунлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри бўйича ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзодларни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида тасдиқлаш амалиётини эксперимент тариқасида жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд қилинганлардан келиб чиқиб, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолияти устидан депутатлик ва парламент назоратининг таъсирчан механизмларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2019 йил 1 мартдан Тошкент шаҳри бўйича ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзодларни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида тасдиқлаш амалиёти эксперимент тариқасида жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар бўлимлари бошлиқларини халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддаги ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи томонидан тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзод ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз дастурини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзод халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзод халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг белгиланган овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи янги номзодни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини олган ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши (Ж. Артикходжаев) ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (Р. Джураев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3528-сонли қарори асосида ташкил этилган 73 та ички ишлар бўлими бошлиқларини жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича ҳисобот натижаларидан келиб чиқиб, лавозимига қайта тасдиқлаш масаласини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши (Ж.Артикходжаев) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши икки ҳафта муддатда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг намунавий регламентига мазкур Қўшма қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф. Дадаходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2301-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-497-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й., 04/19/2301-III/КҚ-497-III/2826-сон)