|
Сафоев Содиқ Солиҳович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари |
|
Джумагалдиев Мухамет Рузимович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси |
|
Артикходжаев Жахонгир Абидович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи |
|
Санақулов Қувондиқ |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори |
|
Сотиболдиев Улуғбек Норхожаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «BEK Сluster» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори |
|
Саидов Акмал Холматович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси |
|
Абдуллаев Илхом Зайирович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси |
|
Пардаев Азамат Кенжабоевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари |
|
Эшматова Феруза Фарҳодовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари |
|
Сулаймонов Умиджон Курбонович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 06.12.2018 йилдаги 2221-III-сон
Кучга кириш санаси
06.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Америка Қўшма Штатлари Конгресси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Америка Қўшма Штатлари Конгресси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи қуйидаги таркибда тузилсин:
2. Ушбу Қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 декабрь,
2221-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 декабрь,
КҚ-471-III-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 04/19/2221-III/КҚ-471-III/2823-сон)