Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (80-сон АФМС) «Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи»нинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1220-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 27 январдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 1220, 2003 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (80-сон АФМС) «Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи»нинг 6-банди «ж» кичик бандидан «, шунингдек аудиторлик ташкилотининг муҳри (муҳр бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 февраль,
26-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1220-2/2813-сон)