Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари»нинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1017-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 14 февралдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1017, 2001 йил 10 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 5-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти миллий стандарти (90-сон АФМС) «Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари»нинг 15-бандидан «ва муҳр билан тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 февраль,
27-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1017-1/2818-сон)