Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1282-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 мартдаги 7-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3615, 29.03.2025 й.) асосан 2025 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2003 йил 1 августдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 1282, 2003 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон) билан тасдиқланган Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича йўриқноманинг 3-сон иловасидан «МЎ (муҳр мавжудлигида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 март,
1-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1282-4/2812-сон)