Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Дарё транспортини техник ишлатиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 990-6]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 октябрдаги 26-сонли «Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 990-7, 10.11.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи томонидан 2000 йил 30 ноябрда 01/960-сон (рўйхат рақами 990, 2000 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 23-сон) билан тасдиқланган Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари 80-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 март,
2-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/990-6/2817-сон)