20.03.2019 йилдаги ПҚ-4245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълимни ривожлантириш, таълим фаолиятига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таълим хизматларининг замонавий ривожланиш тенденцияси тармоққа хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари илғор тажрибасини янада жорий этиш, улар билан яқин шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университетининг (АҚШ) (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ олий таълим муассасаси — юридик шахс шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол-мулк, мустақил балансга эга, тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Университет (кейинги ўринларда — таъсисчилар) томонидан таъсис этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ таъсисчилар билан келишилган ҳолда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда тўлов-контракт асосида таълим бериш нархи миқдори таъсисчилар билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини оғишмай ошириб бориш, Марказнинг профессор-ўқитувчи ходимларини хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Университет:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этишни таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ мутахассислари малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчи ходимларини қайта тайёрлашни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан бойитишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий таълим муассасалари билан тузилган ўзаро битимлар асосида қўшма таълим дастурлари бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг малакали профессор-ўқитувчиларини Марказда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Марказга таълим олувчиларни қабул қилиш квоталари манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда таъсисчиларнинг қўшма қарорига биноан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Марказни ташкил этиш, унинг моддий-техника ва таълим базасини шакллантириш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш, бино ва иншоотларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Марказ профессор-ўқитувчилари, шу жумладан хориждан жалб қилинадиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Университетга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчи ходимлар, шунингдек, педагогик ва илмий иш олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахслар меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатлари учун уларга белгиланган тарифлар бўйича тўлов амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби (кейинги ўринларда — Ташкилий комиссия) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказида таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилий комиссия (А. Абдуҳакимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019 йил 1 августга қадар Марказнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилиниши, шунингдек, Марказ профессор-ўқитувчилари учун яшаш жойлари тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2019 йил 31 августга қадар Марказни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва ташкилий техника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2020 йил 31 августга қадар Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ўқув аудиториялари, таълим олувчилар учун турар жойлар ва профессор-ўқитувчи ходимларининг вақтинча яшаши учун меҳмонхона типидаги бинолар назарда тутилган 400 ўринли ўқув корпусининг реконструкция қилиниши ва жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар комплекси ҳудудида жойлашган ошхона ўрнида тренажёр зали учун ертўлага эга бўлган спорт зали қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 13-уйда жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудуд оператив бошқарув ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилсин ҳамда кейинчалик бепул фойдаланиш учун белгиланган тартибда Марказга берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Grand stroy proekt» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачига, истисно тариқасида, танлов савдоларисиз, энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича бош пудратчини белгилашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказга иккита, шу жумладан битта шахсий бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2022 йил 1 апрелга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ барча турдаги солиқлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Марказни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Марказнинг устави ва тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига кўра мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда Марказга қабул қилинган чет эллик талабалар учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига кўра Марказнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳамда Марказга қабул қилинган чет эллик талабаларга давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4245-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташкилий комиссия раиси

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

Д.Х. Ахатов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

Дж. Шустер

Вебстер университети (АҚШ) катта проректори (келишув асосида)

К.С. Ризаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Ташкилий комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказида таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг номланиши

I. Таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари

1.

Бошқарувнинг ахборот тизимлари (фан бакалаври)

2.

Интерфаол рақамли медиа (санъат бакалаври)

3.

Медиакоммуникациялар (санъат бакалаври)

4.

График дизайн (санъат бакалаври)

5.

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат бакалаври)

6.

Информатика (фан бакалаври)

7.

Тадбиркорлик (санъат бакалаври)

8.

Иқтисодиёт (санъат бакалаври)

9.

Халқаро муносабатлар (санъат бакалаври): халқаро иқтисодиётга эътибор қаратилади

10.

Бухгалтерия ҳисоби (фан бакалаври)

11.

Европа тадқиқотлари (санъат бакалаври)

12.

Глобал журналистика (санъат бакалаври)

13.

Жамоатчилик билан алоқалар (санъат бакалаври)

14.

Кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши (санъат бакалаври)

II. Магистратура мутахассисликлари

1.

Ахборот технологиялар бошқаруви (санъат магистри)

2.

Коммуникациялар бошқаруви (санъат магистри)

3.

Бизнес бошқаруви (бизнесни бошқариш бўйича магистр)

4.

Бизнес ва ташкилий хавфсизлик бошқаруви (санъат магистри)

5.

Савдо бошқаруви (санъат магистри)

6.

Медиакоммуникациялар (санъат магистри)

7.

Реклама ва маркетинг коммуникациялари (санъат магистри)

8.

Таълим ва инновациялар (санъат магистри)

9.

Таълим технологиялари (санъат магистри)

10.

Амалий педагогик психология (санъат магистри)

11.

STEM (санъат магистри)

12.

Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (санъат магистри)

13.

Менежмент ва лидерлик (санъат магистри)

14.

Экология менежменти (санъат магистри)

15.

Соғлиқни сақлаш бошқаруви (санъат магистри)

16.

Суд ҳисоби (фан магистри)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2019 й., 07/19/4245/2798-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)