Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2022 19.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3143
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 19.03.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3143
Кучга кириш санаси
19.03.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2022
Ҳужжат 19.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3143]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 3 февралдаги 2022-04-сонли ««Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3143-1, 15.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 165, 151, 2017-68-сон «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2958, 2017 йил 29 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2958/0477-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-07-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 2019-07-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарори 8-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқларни тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган қатъий белгиланган солиқ тўловчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмгача бўлган ягона солиқ тўловини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми календарь йил давомида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди ҳамда бухгалтерия ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчаси юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ва товар чеклари китобчаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) 11-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари китоб шаклида (бундан буён матнда Ҳисобга олиш китоби деб юритилади) тикилади, унинг биринчи варағида якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш китобининг кейинги варақларида фаолият туридан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат фаолияти учун четдан товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг кўрсатилган хизматлар ҳаракати тўғрисидаги регистрлари ўз фаолияти учун лозим бўладиган миқдорда (варақда) тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари китобчасини солиқ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар чеклари китобчаси якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига асосан у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларининг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари китобчасини юритишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар якка тартибдаги тадбиркор томонидан харид қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи — назорат-касса машинаси қўлланилиши орқали товарлар сотилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари — ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар чеклари китобчаси — товар чеки берилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари тўғрисидаги (товарларни сотиш, кўрсатилган хизматлар, буюртмалар манбаини тасдиқлайдиган ҳужжат, кирим ҳужжати, тўлов ҳужжати, товар коди, ўлчов бирлиги, харид ва хизмат нархи) маълумотлар Ҳисобга олиш китобига шу куннинг ўзида тегишли ёзувлар билан қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кунлик сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси назорат-касса машинаси кўрсаткичи билан ва/ёки банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари ёки ёзилган товар чеклари суммаси билан мос тушиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар бир мижозга товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар товар чеклари китобчасининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеклари китобчасидаги варақа икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, иккинчи нусхаси товар чеклари китобчасида тикилган ҳолда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда харидорга бериладиган ва ўзида қоладиган товар чеклари китобчасининг варақасида барча ёзувлар айнан бир хил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Товар чеклари китобчасидаги варақаларда қуйидаги ёзувлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорнинг СТИР, Ф.И.О. ва имзоси — товар чеклари китобчасини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилгунга қадар барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган ёзувлар — товар чеки харидорга берилгунга қадар сотиш, хизмат кўрсатиш ва буюртмаларни бажариш пайтида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Товар чеклари китобининг варақлари тўлдирилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товар, хизмат ва буюртма номи» устунида товарнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қисқа номи акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорга сотиладиган ҳар бир товар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмалар алоҳида сатрда акс эттирилади. Агар битта харидорга сотиладиган товарлар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмаларнинг барча номини товар чеклари китобчасининг бир варағида акс эттириш имкони бўлмаса, битта харидорга сотиш бир неча варақларда расмийлаштирилади ва унга биттадан ортиқ товар чеки берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар чеклари китобчаси варағининг тўлдирилмаган сатрлари чизиб қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх, миқдор, сон ва сумма тўғрисидаги маълумотлар рақамлар билан киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх ва сумма тўғрисидаги маълумотлар сўмда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товар чеклари китобчаси тугашига қадар, якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида фақат битта янги товар чеклари китобчасини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Якка тартибдаги тадбиркорларни қатъий белгиланган солиққа тортиш тартибидан ягона солиқ тўловига ўтказиш учун солиқ органларига қуйидаги белгилар асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисобварақларида 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача товар айланмани амалга оширганлиги тўғрисидаги банк маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камерал назорат натижасида якка тартибдаги тадбиркор томонидан қиймати 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларнинг сотиб олинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотга кўра суммаси 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларнинг импорт қилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижалари билан тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача эканлиги ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ташкилотлардан олинган бошқа маълумотлар асосида тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган деган хулосага келинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун барча фаолиятидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган жами тушумидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ягона солиқ тўлови тўлашга ўтишининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори 100 миллион сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор товар айланмасидан ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ихтиёрий равишда қайта юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатишлари ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини сақлаб қолган ҳолда юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда қатъий белгиланган солиқ солиш даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум солиқ солиш базасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблашда қатъий белгиланган ва ягона солиқ тўловини тўлаш давридаги товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум солиқ солиш базаси сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўм ва бир миллиард сўмдан ошган ҳолатда фаолиятини вақтинчалик тўхтатган (тугатган) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қайта тиклаган санадан бошлаб ягона солиқ тўловининг ёки юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўловчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўм ва бир миллиард сўмдан ошган ҳолатда фаолият турини тўхтатиб (бутунлай ёки вақтинчалик) бошқа фаолият турига ўзгартирса, олдинги фаолият турида амалга оширган товар айланмасидан келиб чиқиб ягона солиқ тўловига ёки юридик шахслар каби умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартиби қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, қатъий белгиланган солиқ бўйича тақдим этилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, якка тартибдаги тадбиркор товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тушумлар тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарларни (ишларни хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлари тўғрисида ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) 11-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва ягона солиқ тўловини тўлаш якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрий равишда ҳар ойда ягона солиқ тўловини аванс тариқасида тўлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3126-сонли, 2019 йил 21 январь) 9-иловаси билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳисобланган солиқлар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда фаолияти доирасида бошқа солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳам тўлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Календарь йили давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзи ҳамда ҳар бир ёлланган ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган миқдор ва муддатларда ягона ижтимоий тўлов тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар устидан назорат ҳамда тегишли чоралар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. ЖАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 10/19/3143/2789-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)