Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.04.1992 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.1992 йилдаги 188-сон
Кучга кириш санаси
14.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 14.04.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КАРТОШКА, МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ҚУРУҚ МЕВАНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдан жамоа хўжаликларининг, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Картошка, мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва қуруқ меванинг чекланган харид нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган иловага мувофиқ янги харид нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартиби асосан сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилнинг 20 апрелидан бошлаб корхоналар, хўжаликлар, тайёрлов ташкилотлари, кооперативлар, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ва фуқаролар томонидан республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун 2-иловага мувофиқ пошлина олиш жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, ҳукуматлараро битимларга ва бевосита ўрнатилган хўжалик алоқаларига мувофиқ республикадан ташқарига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар пошлина тўлашдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси бир ҳафта муддат ичида республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари учун пошлина олиш миқдорларини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартибини банклар ва солиқ инспекцияларига етказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорининг 3-банди (2-илова — мева-сабзавот маҳсулотлари қисми; 3-илова), 8 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларининг чекланган
ХАРИД НАРХЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Картошка
1 майдан 20 июнгача 3750‎
21 июндан мавсум охиригача 3000‎
Пиёз
21 июндан мавсум охиригача 3000‎
Карам
21 июлдан мавсум охиригача 1600‎
Палаги қирқилган янги хўраки сабзи
21 июлдан 30 сентябргача 2250‎
1 октябрдан мавсум охиригача 1500‎
Янги қизил помидор
26 июндан 20 июлгача 2500‎
21 июлдан 30 сентябргача 1500‎
1 октябрдан мавсум охиригача 2500‎
Саноатда қайта ишлаш учун янги қизил помидорлар
16 июндан 31 июлгача 1600‎
1 августдан 16 ноябргача 1400‎
Янги бодринг
1 июндан 31 июлгача 2000‎
1 августдан 16 ноябргача 2400‎
Эртапишар янги олмалар 3750*
Кечпишар янги олмалар 3000*‎
Эртапишар ноклар 6000*‎
Кечпишар ноклар 7000*
Хўраки узум навлари 4500*‎
Қуруқ мевалар 30000*
Майиз 34000*‎

(тоннаси учун сўм ҳисобида)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг мазкур тури бўйича ўрта ҳисобда. Аниқ маҳсулот турлари бўйича чекланган харид нархлари прейскурантда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган деҳқончилик маҳсулотлари учун олинадиган
ПОШЛИНА МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотлар номи‎‎‎ I давр январь — апрель II давр май III давр июнь - июль IV давр август - сентябрь V давр октябрь — декабрь

1‎‎‎

2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Овқатбоп картошка —‎ 2250‎ 1125‎ 600‎ 900‎
Пиёз 1500‎ 2000‎ 900‎ 600‎ 900‎
Карам 1350‎ 1250‎ 600‎ 320‎ 480‎
Палаги қирқилган янги сабзи 1125‎ 1200‎ 750‎ 450‎ 450‎
Қизил, ним ранг ва думбул помидорлар
‎9000‎

‎4000‎

‎750‎

‎300‎

‎675‎
Кўк помидорлар —‎ —‎ —‎ —‎ 405‎
Янги бодринг 8225‎ 2000‎ 600‎ 480‎ 780‎
Янги қалампир 2000‎ 1600‎ 540‎ 360‎ 660‎
Бақлажон —‎ 1400‎ 450‎ 300‎ 600‎
Шолғом ва турп 1500‎ 600‎ 300‎ 160‎ 450‎
Қовун 1300‎ 1200‎ 450‎ 240‎ 675‎
Тарвуз 1000‎ 1000‎ 300‎ 180‎ 450‎
Олма 7500‎ 4000‎ 1125‎ 800‎ 1200‎
Нок 12000‎ 6000‎ 1800‎ 1400‎ 2100‎
Беҳи 1800‎ —‎ —‎ 720‎ 1080‎
Шафтоли ва ўрик —‎ 3200‎ 1200‎ 800‎ —‎
Олхўри —‎ 2240‎ 840‎ 560‎ 1500‎
Тоғолча —‎ 2240‎ 840‎ 560‎ —‎
Анор 5000‎ —‎ 3000‎ 2000‎ 3000‎
Узум 4000‎ —‎ 1500‎ 800‎ 1800‎
Қовун қоқи 10500‎ 8400‎ 6300‎ 4200‎ 6300‎
Ёнғоқ 15000‎ —‎ —‎ 6000‎ 9000‎
Ширин бодом 15750‎ —‎ 9450‎ 6300‎ 9450‎
Сотиладиган ерёнғоқ 14250‎ —‎ 8550‎ 5700‎ 8550‎
Лимон‎‎‎ 15000‎ 12000‎ 9000‎ 6000‎ 9000‎
Хурмо —‎ —‎ —‎ 4500‎ 4500‎
Гул (сўм, дона) 2,0‎ 1,5‎ 1,0‎ 2,0‎ 2,0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: мазкур пошлина миқдорлари 10 тоннагача маҳсулотни бир марта олиб чиқиб кетиш чоғида белгиланади; маҳсулот 10,1 тоннадан 20 тоннагача бўлганида пошлина миқдори 1,5 баравар, 20 тоннадан кўп бўлганида — 3 баравар оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.